Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Қаҳрамонларимиз Паралимпиа ўйинларидаги иштироклари ҳақида

Баҳо:
+ | -

21 сентябрда Рио-де-Жанейродаги Паралимпиада-2016 ўйинларида иштирок 32та спортчидан иборат Ўзбекистон делегацияси, миллатимиз қахрамонлари Тошкентга қайтиб келишди.

Кутиб олиш тантанасида улкан марраларни забт этган матонатли спортчиларимизнинг баъзилари билан суҳбат қуришга мушарраф бўлдик.

Қуйида ҳис-ҳаяжонларга тўлган қаҳрамонларимиз Паралимпиа ўйинларидаги иштироклари ҳақида.

 

Намозов Шерзод (23 ёш, Бухоро вилоятидан) - XV Паралимпия ўйинларида дзюдо бўйича олтин медаль соҳиби:

«Олимпиада ўйинларидан таассуротларим жуда катта. Шундай тантана билан кутиб олишганига рахмат. Биз юртимизни ишончини оқлаб, юртимиз байроғини кўкларга кўтаришни мақсад қилган эдик ва бунга эришдик. Биз ўзбек ўғлонлари, ўз кучимизни ва имкониятларимизни бутун дунёга кўрсатдик. Мен ҳар доим тотемага чиққанимда ўзим учун юртбошимиз, биринчи президентимиз Ислом Адуғаниевичнинг - « Ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!», деган сўзларини шоир қилиб олганман ва бу менга мусобақаларда доим куч берган. Ҳозир фақатгина бир ниятим бор, Самарқандга бориб президентимиз қабрларини зиёрат қилиш. Бу ғалабамни уларнинг хотираларига бағишлайман. Олдинда эса бизни яна кўпгина мусобақаларга тайёргарлик жараёни кутмоқда. Кейинги мақсадим албатта Токиода 2020 йилда бўлиб ўтадиган Паралимпиа ўйинларига йўлланмани киритиб, яна бир бор юртимз шарафини ҳимоя қилишдек улкан бахтга эришиш».

alt

 

Свечников Александр (18 ёш, Тошкент шаҳридан) ​- XV Паралимпия ўйинларида найза улоқтириш бўйича олтин медаль соҳиби:

«Ҳар доим мусобақаларда юртим шарафини ҳимоя қилиш ва Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтариш мақсади билан иштирок этаман. Бизнинг ғалабамиз албатта бутун Ўзбекистон ғалабаси. Бу ғалаба билан албатта тўхтаб қолмайман, бундан кейин ҳам барча мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишда давом этаман. Олдинда бизни Жаҳон Чемпионати ўйинлари кутмоқда ва унга тайёрланишни бошлайман. Умуман барчага спорт билан шуғулланишни тавсия қилардим. Чунки спорт инсонда иродани, кучни тарбиялайди ва спорт орқали ўз юртини дунёга танитиш имкони бор. Ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, бу спорт тури билан ёшлигимдан шуғулланаман. Чунки мен спортчилар оиласида дунёга келганман. Шу спорт тури бўйича опам Жаҳон Чемпиони, акам Осиё ўйинлари совриндори. Мураббийим онам, Свечникова Елена Юрьевна. Ўзим Республика Олимпия захиралари коллежида тахсил оламан». 

alt

 

Тошпулотова Шохсанам (19 ёш, Андижон вилоятидан) - XV Паралимпия ўйинларида сузиш бўйича бронза медали соҳибаси:

«Бу менинг биринчи Паралимпиадам ва албатта энг катта ютуқларимдан бири. Мен Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевичга юртимизда спортга қаратган эътиборлари ва шароитлари учун миннатдорман. Мураббийим Амилов Рустам Қобуловичга ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат».

alt

 

Салаева Севинч (Хоразам вилоятидан) - XV Паралимпия ўйинларида дзюдо бўйича бронза медали соҳибаси:

«XV Паралимпия ўйинларида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритганимдан ҳурсандман. Албатта бу ғалабам Биринчи Президентимизники. Ундан ташқари мен шу даражага етишимга ўзининг катта ҳиссасини қўшган биринчи мураббийим Алфия Ибрагимовага ва барча узтозларимга ташаккур билдираман. 16 ёшимдан дзюдо спорт тури бўйича шуғулланиб келаман ва албатта ҳар бир спортчи сингари олдимга олтин медаль совриндори бўлиш мақсадини қўйиб, мусобақаларда иштирок этаман. Бу сафар бронза медалини қўлга киритган бўлсам, кейинги Токиода 2020 йилда бўлиб ўтадиган Паралимпиа ўйинларида олтин медаль совриндори бўлиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариш навбатдаги мақсадим».

alt

Манба: myday.uz
Киритилди: 23:35, 28.09.2016.
Ўқилди: 7459 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8355]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2649]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1798]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1632]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1613]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1473]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1435]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1340]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1230]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1209]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик