Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Боксчи Мэнни Пакьяо барча турдаги наркотик моддаларни истеъмол қилганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Филиппинлик таниқли боксчи, мамлакат Сенати аъзоси Мэнни Пакьяо барча турдаги наркотик моддаларни истеъмол қилганини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Пакьяо Филиппин президенти Родриго Дутертенинг гиёҳванд моддаларга қарши кампаниясини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Сўнгги ойларда ўтказилаётган кампания давомида наркобизнесга алоқадор 3,5 минг нафарга яқин киши йўқ қилинди.

«Президент гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тажрибам ҳақида билмайди. Мен барча турдаги гиҳёванд моддаларни истеъмол қилганман», — деди боксчи.

Пакьяо, шунингдек, президент Родриго Дутертени наркобизнесга алоқадор кишиларнинг ўлимида айблаш адолатдан эмаслигини таъкидлади.

«Аввалги ҳукумат даврида одамлар қонунни, мамлакат етакчиси ва ҳукуматини ҳурмат қилмас эди. Дутерте эса қонунларни ҳимоя қилиш кераклигини одамлар юраги ва онгига сингдирмоқчи», — деди Пакьяо.

37 ёшли Мэнни Пакьяо бокс билан 12 ёшдан шуғулланишни бошлаган. Унинг боксчилик фаолияти 21 йилдан бери давом этмоқда. Фаолияти давомида у саккиз вазн тоифасида чемпион бўлган.

Профессионал рингда 66 жанг ўтказган филиппинлик боксчи 58 та (шулардан 38 таси нокаут билан) ғалабага эришган, 6 марта мағлуб бўлиб, 2 та дуранг қайд этган. Пакьяо боксчилик фаолияти давомида 500 миллион долларга яқин даромад топган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:13, 30.09.2016.
Ўқилди: 5500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.