Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шотландиялик боксчининг ўлимидан сўнг британиялик депутат бокс қоидаларини ўзгартиришни талаб қилди

Баҳо:
+ | -

Британиялик депутат Пол Флинн шотландиялик боксчи Майк Тоуэллнинг ўлимидан сўнг бокс қоидаларини ўзгартиришни талаб қилди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

29 сентябрь куни Дэйл Эвансга қарши жангнинг бешинчи раундида Майк Тоуэлл нокаутга учради. У замбилда олиб чиқилди ва шифохонага етказилди. Бироз вақт ўтиб, 25 ёшли боксчи бош мия жароҳатлари оқибатида вафот этди.

«Биз бир нечта спорт турининг қоидаларини ўзгартириб, бош — инсон танасининг мўрт қисми эканини тушуниб етишимиз керак. Вазифамиз — спортчиларни ҳимоя қилиб, зарбалар оқибатида келиб чиқадиган бош жароҳатларини камайтириш. Бокснинг асосий мақсади рақибни хушсиз ҳолатга келтириш бўлиб қолди», — деди депутат.

Ўз навбатида, Буюк Британиянинг Headway хайрия ташкилоти боксни умуман бекор қилиш талаби билан чиқди.
«У (Майк Тоуэлл) ёш ота эди ва унинг асосий эътибори оиласини қўллаб-қувватлашга қаратилиши керак эди. Муаммо очиқлигича қолмоқда — бокс бекор қилинишидан аввал яна неча киши қурбон бўлиши керак? Бокс рухсат берилган спорт турлари рўйхатида қолар экан, кўплаб ёш инсонлар ҳаётдан кўз юмади ёки жароҳатлар туфайли оғир касалликларга чалинади», — деди Headway раҳбари.

Буюк Британия тиббиёт ассоциацияси ва Бутунжаҳон тиббиёт уюшмаси ҳам бокснинг бекор қилинишини қўллаб-қувватлади.
«Бош мия жароҳатларининг бир неча тури мавжуд. Шулардан бирида қон кичик миқдорда мияга қуйилади ва маълум вақт мобайнида ўлимга олиб келади», — маълум қилди Бутунжаҳон тиббиёт уюшмаси бош котиби.

Маълумот учун, Дэйл Эвансга қарши жанг олдидан Майк Тоуэлл профессионал рингда 12 жанг ўтказиб, 11 ғалаба ва 1 дурангни қайд этганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:10, 02.10.2016.
Ўқилди: 8893 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.