«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала яқин орада клуб билан янги шартнома имзолайди.
«Барселона» клубига ўтишим ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқ. Трансфер бозори ёпилган. Мен эса «Юве» билан шартномамни узайтираман» - деди футболчи Football Italia хабарида.
Янги шартнома 2021 йилгача мўлжалланган бўлади, унинг маоши йилига 5 миллион еврони ташкил қилади.