Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

"Динамо" Қибрайдан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Биринчи Лига 30-тури доирасида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида «Пахтакор-2» жамоасига қарши тўп сурган «Динамо» жамоаси сафардан навбатдаги ғалаба билан қайтди.

Ушбу учрашувдан олдин меҳмонларнинг тажрибали футболчилари Алексей Николаев ва Алишер Холиқовлар жароҳатлари боис жамоага ёрдам бера олмасликлари аниқ бўлсада, ёш «динамочилар» шу куни уларнинг йўқлигини билинтиришмади. Аммо шу куни мавсумдаги энг қийин ғалабалардан бири қўлга киритилди.

Дастлабки дақиқалардан то ўйин якунигача баҳс меҳмон жамоа устунлигида ўтган бўлсада, ёш «пахтакорчилар» ҳимояда барқарор ўйин намойиш этишга интилишди ва бу вазифа биринчи бўлимда сўзсиз бажарилди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасига келиб самарқандлик футболчиларнинг ҳужумларидан бири ўз мевасини берди. Жарима майдони ичида ҳимоячилар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинган Омаджон Тайлоқов, жабрланувчи сифатида белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ зарба билан дарвозага киритиб, ҳисобни очди, 0:1.

Голдан кейин руҳланган кўҳна шаҳарлик футболчилар ҳар икки қанотдан тинмай ҳужумлар уюштиришди. Бу кўрсатма 86-дақиқага келиб ўзини оқлади. Чап қанотдан етказиб берилган тўп оширишни захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Асомиддин Маматов бош билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:2.

Шундай қилиб, Тошкентда 4 кун ичида иккита ўйинда майдонга тушган «Динамо» икки ғалаба эвазига 6 очко жамғариб, турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан 8 очкога ўзиб кетди. Захирасида яна битта қолдириган ўйини бўлган жамоа 67 очко билан Биринчи Лигада пешқадамликни мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Самарқанд жамоаси навбатдаги икки турда 12 октябрь куни Нукуснинг «Орол», 15 октябрда эса Урганчнинг «Хоразм» жамоасини қабул қилади.

Биринчи Лига. 30-тур.

7 октябрь (жума)

«ПАХТАКОР-2» – «ДИНАМО» - 0:2

Қибрай, 56 томошабин.

Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент) – 8,2, И. Абдулаков (Тошкент вил.) – 8,3, И. Зоитов (Тошкент вил.) – 8,3, Х. Набиев - 8

Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Голлар: О. Тайлоқов (63, пенальти), А. Маматов (86).

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Убайдулло Набиев, Акмал Бозоров, Искандар Холмирзаев, Омаджон Тайлоқов (Комил Шарофутдинов, 70), Жонибек Кўчимов (Лазиз Нуриддинов, 79), Ислом Шарипов (Жасур Азимов, 46), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 70), Амиржон Сафаров (Ҳакимхон Аъламхонов, 80).

Огоҳлантиришлар: М. Комилов (14), Ю. Шоимов (39), С. Синдаров (66) – О. Тайлаков (45+2), Л. Нуритдинов (86).

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 13:59, 08.10.2016.
Ўқилди: 5166 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.