Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бутун Россия ва Европа самбо федерацияси раҳбари Емельяненконинг болалар жанги ҳақидаги танқидини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бутун Россия ва Европа самбо федерацияси президенти Сергей Елисеев Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи раҳбари Фёдор Емельяненкони «Ахмат» жанг клуби аъзолари билан можарода қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.

«Яккакурашлар мухлислари Фёдор Емельяненко ҳимоясига петиция ташкил қилди. Ташкил қилинган биринчи соатнинг ўзида петиция 47 минг имзо тўплади. Фёдор Емельяненкони қўллаб-қувватлаш бизнинг бурчимиз. Ахир у биринчи навбатда Россия самбосининг кучи ва ҳақиқий рус ўғлонининг характерини бутун дунёга кўрсатган буюк самбочи. Умид қиламизки, можаронинг икки томони ўзаро келишувга эришиб, бир-бирига қўл узатади. Ахир улар битта иш – спортни ривожлантириш билан шуғулланмоқда», – деб ёзди Елисеев Facebook’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Фёдор Емельяненко 4 октябрь куни Грозний шаҳрида ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида ёш болалар иштирокини танқид қилганди.

Кейинроқ «Ахмат» клуби президенти Абузайд Висмурадов Россия MMA раҳбарининг ушбу масала юзасидан танқид қилишга ҳаққи йўқ эканиниайтганди.

Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Емельяненконинг танқидига ўз муносабатини билдирган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:33, 10.10.2016.
Ўқилди: 4653 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.