Кириш Регистрация

ОАВ: ЦСКА футбол клуби аъзоси Роман Ерёменконинг допинг-тести ижобий чиқди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Финляндия терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Роман Ерёменко унинг допинг-тести ижобий чиққани учун футболдан маълум вақтга четлатилди. Бу ҳақда Финляндиянинг MTV Sport нашрига таяниб, «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Ерёменкодан сентябрь ойида, ЦСКАнинг «Байер» ва «Тоттенҳэм»га қарши ЕЧЛ учрашувларидан биридан сўнг олинган допинг намунаси ижобий чиққан. Айни вақтда «B» намунасини ўрганиб чиқиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Финляндия футбол уюшмаси Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА)нинг Назорат, ахлоқ ва тартиб қўмитаси Ерёменкони бир ойга футболдан четлатгани ҳақида хабар берди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:54, 10.10.2016.
Ўқилди: 4202 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.