Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рамзан Қодиров ҳазил тариқасида болалар ўйинини MMA жангига қиёслади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасига болалар ўйини суратга олинган видеони жойлаб, ҳазил тариқасида уни аралаш жанглар санъати (MMA)га ўхшатди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

«Мен тасодифан хунук бир ҳолатнинг гувоҳига айландим. Шайх-Магомед ва Шайх-Аҳмад иккаласи Адамга (Қодировнинг кичик ўғли – «Дарё» изоҳи) ташланди. Улар Адамни ерга қулатиб, боши, юзи ва жағига зарбалар берди. Ҳайратим ва ғазабимнинг чеки йўқ эди», – дея ёзди Қодиров.

«Болалар, ростини айтганда гўдаклар ҳақиқий жангда иштирок этди. Улар ва Адамда ҳимоя шлемлари ҳам йўқ эди. Улар ҳимоясиз, ота-она розилигисиз, тиббий маълумотнома ва шунга ўхшаш нарсаларсиз уруш йўлакчасига чиқди. Нима учун уларнинг бош мураббийи Абдул-Карим Эдилов ҳеч қандай чора қўлламаяпти? Уларнинг жангга олиб чиққан ҳакам ва реферилар қаерга қаради?», – дея ҳазил қилди Чеченистон раҳбари.

Қодировнинг сўзларига кўра, унинг хаёлига биринчи навбатда суд муассасаларига, хатто болалар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Европа судига мурожаат қилиш фикри келди. «Ўйлаб кўрдим, ўзимга келиб олганимдан сўнг болалар меники ва улар ўзаро жанг қилаётганини тушундим. Бу уларнинг, Адамнинг айтишича, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилишга тегишли бўлган танлови», – дея ёзди Қодиров.

4 октябрь куни Грозний шаҳрида MMA бўйича Grand Prix Akhmat 2016 турнири бўлиб ўтди. Унда ёш болалар иштирокида кўргазмали жанглар ўтказилди. Қодировнинг учала ўғли ҳам турнирда иштирок этиб, барчаси ғалаба қозонган эди.

Россия MMA иттифоқи президенти ва собиқ жангчи Фёдор Емельяненко ёш болалар иштирокидаги жангларни кескин қоралади.

Шундан сўнг «Ахмат» жанг клуби раҳбари Абузайд Висмурадов Емельяненконинг болалар жангини танқид қилишга ҳаққи йўқ эканини айтди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Емельяненконинг танқидига ўз муносабатини билдирган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:37, 10.10.2016.
Ўқилди: 4757 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.