Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Микляев: "Ислом Тўхтаҳўжаевнинг огоҳлантириш олгани яхши бўлмади"

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив" олий лиганинг 20-тур қолдирилган учрашувида Муборакнинг "Машъал" жамоаси меҳмони бўлди ва ўйинда жавобсиз 4 та гол киритган ҳолда, навбатдаги 3 очкосига эга чиқди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Учрашувни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман. Ўйин аввалида бир нечта қулай имкониятларни голга айлантира олмаганимиздан хавотирга туша бошлагандим. Лекин кўп ўтмай рақиб дарвозаси ишғол этилди ва натижада “Машъал” олдинга ўтишга мажбур бўлди. Биз эса рақибнинг “очилгани”дан фойдаланиб яна 3 та гол уришга муваффақ бўлдик. Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан мамнун бўлдим. Уларга чиройли ғалаба учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Аслида бугун илк дақиқалардан Неманья Яничич майдонга тушиши керак эди. Бироқ ўйин олдидан ўтказилган чигалёзди машқлари жараёнида у ўзини яхши ҳис қилмаётганини билдирди. Натижада Ислом Тўхтаҳўжаев унинг ўрнида ҳаракат қилди. Бироқ Ислом ҳам керак бўлмаган жойда сариқ карточка ишлаб олди. Бу эса унинг кейинги ўйинни ўтказиб юборишини англатади. Олдинда бизни жуда масъулиятли учрашувлар кутаётганини инобатга олганда, бундай йўқотишнинг бизга асло кераги йўқ эди, - дейди тажрибали мутахассис.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:18, 18.10.2016.
Ўқилди: 6445 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.