Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган ўйинда "Қўқон-1912" ўз майдонида "Машъал" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мазкур учрашув вакилларимиз учун жуда муҳим аҳамият касб этганини ҳис этган футболчиларимиз илк дақиқалардан бошлаб ҳужумга зўр беришди. 2-дақиқада Носир Отақўзиевда қулай имконият бўлди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.
Умуман олагнда, бутун тайм давомида футболчиларимиз меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди. Бироқ барча уринишлар бесамар якунланаверди. Биринчи бўлим якунида ҳужумга берган жамоамиз аъзолари яна бир қатор вазиятларни кўкка совуришди. Натижада биринчи бўлимда мухлисларга гол кўриш насиб этмади.
Иккинчи таймни ҳам қўқонликлар шиддат билан бошлашди. 47-дақиқада Бердиевнинг жарима майдончасига оширган тўпи самара келтирмади.
54-дақиқада Иброҳим Раҳимов жарима майдончасига кириб зарба берди. Унинг зарбаси сал ноаниқ куриниш олди. Шуни айтиш жоизки бундан олдинги иккита учрашувда Раҳимов рақиблар дарвозасини ишғол этганди. Бу сафар эса унга аниқлик етишмади.
85-дақиқада жамоамиз ҳисобни очиш учун ўта қўлай имкониятни вужудга келтирди. Жавоҳир Сиддиқовнинг зарбасидан кейин тўп меҳмонлар ҳимоячисига тегиб дарвоза томон йўл олди. “Машъал” посбони ушбу вазиятда қаҳрамонлик кўрсатди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Илёсов яна бор жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
89-дақиқа бурчакдан оширилган тўпни Дарко Гожкович боши билан дарвоза аниқ йўллади – 1:0.
Ғалабани ушлаб қолиш вакилларимизга насиб этмади. Марадона Сафаров сўнгги дақиқадаги голи эвазига муборакликларни қутқариб қолди.
Олий лига, 8-тур
“Қўқон-1912” – “Машъал” 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: И. Танташев, А. Қулдашев, Б. Қодиров, (ҳаммаси Бухоро) А. Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Голлар: Гожкович-88. – Сафаров – 90.
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин,5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Отабек Ҳайдаров (22. Ориф Мамажонов-63), 14. Аваз Маматхўжаев (28. Абдуллох Олимов-76), 26. Ойбек Рустамов, 55. Дарко Гожкович, 75. Иброҳим Раҳимов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев (20. Достон Турсунов-90), 99. Жавоҳир Сиддиқов.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 49. Шохруҳ Холматов.
“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шойқулов, 5. Ғиёс Комилов, 6. Сардор Абдураимов, 7. Зоҳир Қўзибоев, 8. Мирзакамол Камолов (55. Аваз Агалиев-90), 17. Владислав Павленко, 19. Мирзоҳир Ғофуров, 23. Кенжа Тўраев (28. Марадона Сафаров-74), 33. Анрдей Деркач, 90. Зафар Тўраев (13. Шерзод Шайманов-82).
Захира: 30. Ботир Носиров, 22. Сирож Ҳамраев, 27. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 88. Сирожиддин Аллаев.