"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Алексис Санчеснинг Чили термаси сафида олган жароҳатидан хавотирда эканлигини билдирди.
"Мен унинг жароҳатини эшитдим. Шунинг учун Чили термаси сешанба кунги Уругвайга қарши ўйинга тикланиши учун меҳмонга усиз йўл олди. Бизнинг шифокорларимиз унинг МРТ-теширувини олишлари керак. Акс ҳолда улар Санчесни икки-уч ойга сафдан чиқаришлари мумкин.
Бу жуда муҳим. Албатта, улар ўз натижаларини ўйлайдилар, буни тушунаман, аммо биз учун Алексис Санчеснинг соғлиги муҳимроқ. У жароҳат олганда ҳам ўйнашга ҳар доим тайёр, шунинг учн эҳтиёткорлик керак", - дейди Венгер.