«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада футболчи 46% овоз тўплашга муваффақ бўлди. «Боруссия Д» ҳужумчиси Марко Ройс 43% овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, «Селтик» (2:0) клубига қарши ўйинда Месси ҳар иккала голга муаллифлик қилганди.