«Зенит» яримҳимоячиси Аксель Витсель катта эҳтимол билан «Ювентус»га ўтади, деб хабар бермоқда Gazzetta Dello Sport.
Санкт-Петербург шаҳри клуби уни 6 млн евро эвазига туринликларга беришга тайёр.
Витселнинг «Зенит» билан тузган шартномаси 2017 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Бироқ футболчи уни узайтиришдан бош тортган. Агар клуб уни сотмаса, Витцел «Ювентус»га бепул ўтиши мумкин бўлади.