«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин.
TalkSPORT журналисти Филип де Брюн хабарига кўра МЮ раҳбарияти футболчининг трансфери учун қанча пул керак бўлса, шунча беришга тайёр.
«Юнайтед Гризманнинг товон пулини тўлашга тайёр. Улар футболчини ёзда қўлга киритмоқчи ва бундан шубҳаланишмаяпти.
Ўтган ойда Гризманн Погба ва МЮ ҳақида илиқ сўзларни гапириб қолди. Ўз навбатида Моуриньо Рунига бошқа клуб ахтаришини айтган ва Гризманн учун жой тайёрламоқда» - деди де Брюн.
Жорий мавсумда Гризманн Примеранинг 14 ўйинида 6 гол уриб, 4та голли узатмани амалга оширган.