Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Месси сўнгги дақиқада «Барселона»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" 2017 йилда ўтказган иккинчи учрашувида ҳам ғалаба қозона олмади. Каталонияликлар сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Испания чемпионатининг 17-тури доирасида ўтказилган ўйинда "Вильярреал" футболчилари юқори концентрация ва катта иштиёқ билан ўтказишди. Уларнинг қарши ҳужумдаги уринишлари иккинчи бўлим бошида ўз самарасини берди. Патодан узатма қабул қилган Сансоне аниқ зарба билан олис бурчакни ишғол қилди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин "Барса" тезроқ ўйнай бошлади. 75-дақиқада Месси йўллаган зарбани дарвоза устуни қайтарди. Бошқа вазиятларда "сариқ сувости кемаси"си посбони Асенхо яхши ҳаракат қилди. 90-дақиқада эса "Вильярреал" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Месси 25 метрлардан ўта аниқ зарба билан нақ "тўққизлик"ни нишонга олди.

Бу гол каталонияликларга бор-йўғи бир очкони тақдим этди. Натижада жамоа жадвалда 3-ўринга тушиб қолди ҳамда битта ўйин кам ўтказган "Реал"дан 5 очко ортда қолмоқда.

Испания Ла лигаси, 17-тур
ВИЛЬЯРРЕАЛ - БАРСЕЛОНА - 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 49 Сансоне, 1:1 – 90 Месси.
Вильярреал – Асенхо, Мусаккьо (Альваро Гонсалес, 87), Коста, Марио Гаспар, Руис, Сориано, Тригерос, Сориано (Родри Эрнандес, 83), Дос Сантос, Сансоне, Пато (Кастильехо, 76).
Барселона – тер Стеген, Суарес, Пике, Динь (Туран, 71), Бускетс, Маскерано, Андре Гомеш (Суарес, 68), Сержи Роберто, Иньеста, Месси, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Коста (70), Сержи Роберто (78), Сансоне (78), Пике (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:37, 09.01.2017.
Ўқилди: 12969 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.