Кириш Регистрация

Зидан: "Серхио Рамосни ҳақорат қилишганидан норозиман"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Севилья" билан учрашувдан сўнг (3:3, биринчи ўйин - 3:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рамосни ҳақорат қилишганидан норозиман. Унга буларни эшитиш ёқмайди, албатт. Ахир у "Севилья"да ўйнаган.У ўша ерда туғилган ва Севилья ҳақида доим яхши гапларни гапирган. Голни нишонлай туриб, Серхио ҳеч қандай ортиқча ҳаракат қилмади.

Ўйин қийин бўлди. "Севилья" ажойиб ўйин кўрсатди ва ғалабага лойиқ эди. Биз нималардадир оқсадик, аммо дурангга эриш олдик ва чорак финалга муносиб бўлдик.

Рақиб бизга кўп қийинчиликлар туғдирди ва якшанба куни шу мухлислари олдида яна қийинчиликлар туғдиради. Ҳозирча бошланғич таркиб борасида бир нарса дея олмайман, аммо бизга яна қийин бўлиши аниқ, шунинг учун яхши тайёрланишимиз керак", - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни ушбу жамоалар Испания чемпионатининг 18-тури доирасида яна Севильяда учрашадилар.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:35, 13.01.2017.
Ўқилди: 14714 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.