Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос «Барселона» яримҳимоячиси Иньестадан кўпроқ гол урган

Баҳо:
+ | -

Sport нашрининг Twitter’даги саҳифаси Серхио Рамос ҳамда Андрес Иньестага тааллуқли голлар статистикасига эътибор қаратди.

Маълум бўлишича, футболчилик карьераси давомида Серхио Рамос Андрес Иньестага қараганда 5 та кўпроқ гол урган. Фаолиятини «Севилья» футбол клубида бошлаган ва 2005 йилги мавсумга келиб «Қироллик клуби»га кўчиб ўтган Серхио Рамос ҳозирга қадар рақиблар дарвозасига 77 та гол урган. Карьерасининг дастлабки йилларидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Андрес Иньестанинг умумий голлари эса 72 тани ташкил қилади.

Нашр бежизга бу икки футболчини танлаб олмаган. Бири Мадриднинг «Реал», иккинчиси эса Каталониянинг «Барселона» клубини майдонга сардор сифатида бошлаб тушади. Қизиқ томони, Серхио Рамос ҳимоя позициясида тўп суради, шунга қарамай голлари сони ҳужумга нисбатан яқинроқ ўйнайдиган Андрес Иньестаникидан кўп.

Маълумот учун, Андрес Иньеста «Реал»даги рақиби ва Испания терма жамоасидаги жамоадоши ҳисобланган Серхио Рамосдан 2 ёшга катта. Иньеста 1984 йилнинг 11 май санасида туғилган. Серхио Рамос эса 1986 йилнинг 30 март куни дунёга келган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:19, 13.01.2017.
Ўқилди: 9842 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.