Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

АПЛ. «МЮ» – «Ливерпуль» ўйинида дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 21-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда Моуриньо шогирдлари бир неча имкониятлардан фойдалана олишмади. Аксинча, бурчакдан етказилган узатма учун сакраш пайтида тўп Погбанинг қўлига теккани боис, "МЮ" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Жеймс Милнер ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда манкунианликлар босимни оширишди ва ўйин сўнгида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Руни жарима майдончасининг ичида — чап томонида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига етказди. Феллайнининг бош билан зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Валенсия тўпга етиб келди ва Ибраҳимовичга пас берди. Златан бош билан берган зарбадан кейин тўп тўсинга тегиб, чизиқни кесиб ўтди.

Ушбу дурангдан кейин "Ливерпуль"нинг очколари 45тага, "МЮ"ники эса 40тага етди.

АПЛ, 21-тур.21:00
"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "ЛИВЕРПУЛЬ" - 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 27, пенальти Милнер, 1:1 – 84 Ибраҳимович.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан (Феллайни, 76), Валенсия, Эррера, Кэррик (Руни, 46), Погба, Мхитарян, Марсьяль (Мата, 65), Ибраҳимович.
Ливерпуль – Миньоле, Александер-Арнолд, Клаван, Ловрен, Джан, Хендерсон, Лаллана, Вейналдум, Фирмино, Милнер, Ориги (Коутиньо, 61).
Огоҳлантиришлар: Ловрен (31), Вейналдум (61), Эррера (90), Фирмино (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:01, 15.01.2017.
Ўқилди: 8529 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.