"Реал" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске мадридликларнинг ҳозирги устози Зинедин Зидан ишига баҳо берди.
"Қироллик клуби" Зидан бош мураббий тайинланганидан сўнг биринчи марта кетма-кет икки учрашувда мағлубиятга учради.
"Мураббийлар доим ғалаба қозонвермайдилар. Мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. У ҳаммасини тўғри бажаряпти, унда ажойиб жамоа бор", - дейди Дель Боске.