Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Денис Истомин: "Онам — менинг мураббийим"

Баҳо:
+ | -

Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида Новак Жоковични мағлуб этган Денис Истомин билан интервью «Uz.24.uz» нашри томонидан тақдим этилди. Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси унинг муваффақиятларига онаси сабабчи экани ҳақида айтиб ўтди.

«Онам — менинг мураббийим. Тинимсиз парвозларим давомида у менга тез-тез ҳамроҳлик қилади. Жароҳатимдан кейин катта спортга қайта олганим мен учун мўъжиза бўлганди. Автоҳалокатга учрагандим, оғир ўтганди ҳаммаси. Ўшанда ҳам онам суянчиғим бўлган. У менга умид берган, тўлқинлантирган» - деди Истомин.

Теннисчи суҳбат давомида ўтмишга боқиши ва нимадан қўрқишига ҳам ойдинлик киритган.

«Бу дунёда мени қўрқита оладиган нарсалар кўп деб ўйламайман. Ўйлашимча, вақти келиб карьерамни якунлашим чўчитади. Бу осон ўтиб кетмаслигини ҳис қиламан. Ўтмишни эслаб туришга ҳозир вақтим йўқ. Балки ўша вақтларда нимадандир нолигандирман, ҳозир эса йўқ. Мен ортга назар ташлашни эмас, фақат олдинга қадам босишни ўйлайман» - деди Истомин.

Журналистнинг энг чиройли теннисчи қиз ким деган саволига Денис Истомин Ана Иванович деб жавоб берган. Қайд этиш керак, Иванович 2016 йил германиялик машҳур футболчи Бастиан Швайнштайгер билан оила қурганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:14, 20.01.2017.
Ўқилди: 6223 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.