Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Дунёнинг 1-ракеткаси ҳам Australian Open–2017 ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг биринчи ракеткаси – британиялик 29 ёшли Энди Маррей Australian Open турнирининг нимчорак финалида жаҳон рейтингида 50-ўринда бораётган германиялик тенгдоши Миша Зверевга қарши баҳс олиб бориб, кутилмаганда 5:7, 7:5, 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур ҳодиса ўзбекистонлик Денис Истоминнинг иккинчи даврада жаҳон рейтингида 2-поғонада бораётган сербиялик Новак Жоковични турнирдан чиқариб юборганидан кейинги катта сенсация бўлди.

Бунга қадар Маррей ва Зверев ATP таснифидаги турнирларда атиги бир марта – 2015 йили Мюнхендаги мусобақада тўқнаш келган. Ўшанда британиялик теннисчи 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучганди.

Маълумот учун, яқиндагина сер унвонига эга бўлган Энди Маррей «Катта дубулға» туркумидаги турнирларда 10 марта финалга чиқиб, шуларнинг 3 тасида — US Open (2013) ва «Уимблдон»да (2013 ва 2016) ғалаба қозонган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:43, 22.01.2017.
Ўқилди: 15405 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик