"Реал" футболчилари Криштиану Роналду, Хамес Родригес ва Данило Испания кубогининг 1/4 финалида "Сельта"га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборишлари мумкин.
Ҳар уч футболчи мадридликларнинг кечаги машғулотида қатнашмадилар, уларнинг олдиндан турган ўйинда майдонга тушишлари сўроқ остида, дея хабар беради Marca.
Бундан ташқари, аввалроқ сафдан чиққан Гарет Бэйл, Пепе ва Даниэль Карвахаль, шунингдек, "Малага" билан учрашувда жароҳатланган Марсело ва Лука Модрич ҳам ўйинни ўтказию юборадилар.