Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Суҳроб Бердиев ва Ориф Мамажонов бир-бирини қанчалик яхши билишади?

Баҳо:
+ | -

Бугунги суҳбат қаҳрамонлари – «Қўқон-1912» аъзолари Суҳроб Бердиев ва Ориф Мамажонов.

Лойиҳамиз иштирокчиларига одатга кўра, бир хил саволлар билан мурожаат қилдик. Эътиборлиси, улар дўстлари берган жавоблардан бехабарлар. Кўрайлик-чи, бир-бирларини қанчалик яхши билишар экан?

Ўртангиздаги дўстлик қачондан бошланган?Дўстингизнинг айнан қайси хислатини қадрлайсиз?Белгиланган учрашувга вақтида келадими?Дўстингиз ёлғон гапириб турадими?Туғилган куни қачон?Қайси фаслни яхши кўради?Дўстингиз қайси таомни хуш кўриб истеъмол қилади?Ишонувчанми?Мағлубиятни қандай қабул қилади?Футболдан ташқари қизиқишларини биласизми?Дўстингизнинг орзуси…

Суҳроб Бердиевнинг жавоблари:

Ориф билан 2012 йили «Олмалиқ» жамоасида танишганмиз. Сафардаги ўйинларга борганимизда ҳам бир хонада яшаймиз. У энг яқин сирдошларимдан бири ҳисобланади. Ўйиндан олдин ва кейин албатта, биргаликда учрашувни муҳокама қиламиз. Кўз тегмасин, 5 йилдан бери дўст бўлиб келяпмиз.Барча ижобий хислатларини қадрлайман. Инсонни эшитишни билади. Гапингизни ярмидан бўлмайди. Сўзларимни охиригача тинглаганидан кейингина ўз фикрини айтади. Ҳазилни кўтара олади.Кўпроқ у биринчи келади. Менда бироз кеч қолиш одати бор. Ҳеч шу камчилигимни йўқота олмаяпман. Бу борада дўстимга ҳавас қиламан.Шу кунгача бирор марта ҳам ёлғон гапирганини эшитмаганман, билмаганман.1990 йилнинг 5 февраль куни таваллуд топган. Мендан икки ойга катта. Таъбир жоиз бўлса, мендан битта кўйлак кўпроқ кийган. Балки, шунга бўлса керак, кўпинча ундан маслаҳат сўраб тураман. Дўстимни ҳар доим биринчилардан бўлиб табриклашга ҳаракат қиламан.Баҳорни ёқтиради. Ёмғирли кунларда сайр қилишни хуш кўради. Айнан шу фаслда чемпионатимиз бошланиши учун ҳам яхши кўрса керак, деб ўйлайман.Паловни хуш кўради. Ўзи ҳам пазанда, қўли жуда ширин.Ўта ишонувчан. Айнан шу ишонувчанлиги ва кўнгли бўшлиги баъзан панд бериб қўйган.Мағлубиятлар жуда қаттиқ таъсир қилади. Юракка яқин олади. Мағлубиятни эсдан чиқариши, енгиб ўтиши қийин кечади. Бундай ҳолатларда унга далда бериш, кўнглини кўтаришга ҳаракат қиламан.Футболдан ташқари бўш вақтини асосан оиласи даврасида ўтказади. Ўйин ва машғулотлардан кейин дарҳол уйига ошиқади. Катта теннисга жуда қизиқади.Энг катта орзуси – миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш. Кўп ёлғиз қолиб гаплашган пайтларимизда шу ҳақда гапиради.

Ориф Мамажоновнинг жавоблари:

Аниқ эсимда, Суҳроб билан 2012 йили «Олмалиқ»да ўйнаб юрган кезларимиз танишганмиз. Ёшимиз тенг бўлгани учун дўстлашиб кетишимиз осон кечган. Беш йилдан бери қалин дўстмиз. Орада бир йил бошқа-бошқа жамоаларда ўйнадик: мен «Қўқон-1912»да, Суҳроб эса «Шўртан»да. Тақдир экан, ўтган йилдан яна бир жамоада ўйнаш бахти насиб қилди.Ростгўй, соддадил, ҳеч қачон ёлғон гапирмайди. Қўлидан келганча ёрдам беришга интилади. Ҳеч қачон «билмайман», деган жавобни бермайди. Ҳеч бўлмаганда, ўша масала бўйича ўз фикрини билдиради.Тўғрисини айтсам, учрашувларга биринчи мен етиб келаман. Унинг озгина кеч қоладиган одати бор.Шахсан мени алдамаган. Бошқалар билан муносабатда ҳам ёлғон ишлатмаган бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки унинг характери шундай. Ёлғон гапирмоқчи бўлса, юзи қизаради. Бир-икки марта кўнглимга тегмаслиги учун ёлғон ишлатган. Лекин бу яхшилик йўлида ишлатилган сўз бўлгани учун ёлғонга тенглаштирилмайди.Суҳроб билан бир йилда туғилганмиз: мен 5 февраль, у эса 12 апрелда. Шунинг учун бўлса керак, жуда қалин дўстмиз. Бир-биримизни ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида бир қарашдаёқ тушунамиз.Кузни яхши кўради. Хазонрезги, ёмғирли кунларда сайр қилишни ёқтиради.Паловни яхши кўради. Лекин ўзи пазанда эмас, таом пиширишни билмайди.Менга ўхшаб ўта ишонувчан.Ютқазишни умуман истамайди. Шу боисми, мағлубиятли ўйинларда тушкун ҳолатга тушиб қолади. Аммо эсдан чиқаришга уринади. Кўп кўрганман, йўл қўйган хатоларини таҳлил қилади.Кўпинча бўш вақтини тренажёр залида ўтказишга интилади. Ўз устида кўп ишлайди.Барча футболчиларнинг олий орзуси – миллий терма жамоа сафида майдонга тушиш. Унда ҳам шу истак биринчи ўринда туради.

 

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:48, 25.01.2017.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.