Кириш Регистрация

Теннисча «Эл-класико»! «Улкан тож» финалида 6 йиллик танаффусдан сўнг Федерер ва Надаль учрашади

Баҳо:
+ | -

Мельбурнда давом этаётган Australian open мусобақасининг эркаклар ўртасидаги иккинчи финалчи номи ҳам маълум бўлди. 

Турнирнинг 9-тартиб рақами остида қайд қилинган Рафаэль Надаль болгариялик Григор Димитров (15)га қарши кортга чиқди. 4 соат 56 дақиқа давом этган учрашувда испаниялик теннисчи, беш сетда ғалаба қозонди — 6:3, 5:7, 7:6, 6:7, 6:4.

Ушбу ғалабадан кейин Надаль 2014 йилдаги «Ролан Гаррос»дан буён илк марта «Улкан тож» туркумига кирувчи мусобақалар финалига йўлланма олди. Шунингдек бу Надалнинг 4-марта Австралия очиқ чемпионатидаги финали ҳисобланади. Умумий ҳисобда у 21-марта «Катта дубулға» туркумидаги турнирлар финалида иштирок этиши бўлади. 

Финалда Надаль ўзининг азалий рақиби Рожер Федерерга (17) қарши кортга чиқади. Федерер кеча бўлиб ўтган ярим финал учрашувида ватандоши Стэн Вавринкани беш сетда мағлубиятга учратганди. Сўнгги марта иккала спортчи 2011 йилда «Ролан Гаррос» финалида ўзаро тўқнаш келишганди.

Бу икки спортчи шу кунга қадар 34 марта рўбарў келган бўлиб, унда Надаль ғалабалар сони бўйича 23-11 ҳисобида устун бўлиб турибди. «Улкан тож» мусобақаларида бу икки рақибнинг финалдаги 9-тўқнашуви бўлади. Шу кунгача бу борада ҳам яққол устунлик Надаль тарафида — 6-2.

Australian Open
Мельбурн, Австралия

Мукофот жамғармаси – 50 000 000 австралия доллари
Рафаэль Надаль (Испания) – Григор Димитров (Болгария) - 6:3, 5:7, 7:6, 6:7, 6:4.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 21:48, 27.01.2017.
Ўқилди: 8414 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик