"Манчестер Юнайтед"нинг соббиқ ҳимоячиси Фил Невилл жамоа яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгернинг профессионаллигига тан берди.
Швайнштайгер бир йиллик танаффусдан сўнг "қизил иблислар"нинг асосий таркибида майдонга тушди. Бу Англия кубогининг 1/16 финалида "Уиган"га қарши учрашувда содир бўлди.
Таъкидлаш жоиз, 4:0 ҳисобида тугаган учрашувда немис футболчиси битта гол уриб, битта голга тўп оширди.
"Агар таркибдан четда қолсангиз ва ўзингизни қандай тутишни билмасангиз - Швайнштайгерга қаранг", - дейди Невилл.