Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

АПЛ: 23-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 23-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор қизиқарли ўйинларни кузатдик. Масалан, “Челси” сафарда “Ливерпуль” билан дуранг ўйнади. “Арсенал” ўз уйида ютқазиб қўйди.

Шунингдек, “Тоттенҳэм” ҳам нолли дуранг қайд этган бўлса, “Манчестер Сити” сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” эса аутсайдер дарвозасига гол ура олмади.

"Тоттенҳэм"нинг қоқилиши

“Тоттенҳэм” жамоаси сафарда “Сандерленд” жамоасига қарши майдонга тушди ва дуранг ўйнади. Ушбу ўйиндаги натижадан кейин Почеттино шогирдлари 2-ўринга чиқиб олди. Лекин чемпионатда интрига авжига чиқмоқда.

31 январь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт" стадиони. 40058 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Сандерленд” – “Тоттенҳэм” - 0:0

“Арсенал” ютқазди

“Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Уотфорд”га қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Ўйинда Қобул ва Дини “тўпчилар” дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, Ивоби битта гол билан жавоб қайтара олди холос.

31 январь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 60035 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Арсенал” – “Уотфорд” - 1:2
Голлар: Қобул, 10 (0:1). Дини, 13 (0:2). Ивоби, 58 (1:2).

Пешқадамлар ўйинида дуранг

“Челси” жамоаси сафарда “Ливерпул”га қарши ўйнади ва ушбу марказий ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. Ўйинда Давид Луис ҳисобни очганди, Вейналдум тенглаштирди. Коста эса пенальтидан гол уролмади.

31 январь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 53157 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Ливерпуль” – “Челси” - 1:1
Голлар: Давид Луис, 24 (0:1). Вейналдум, 57 (1:1).
Урилмаган пенальти: Диего Коста, 76 (дарвозабон).

“Ман.Сити”да йирик ғалаба

“Вест Хэм” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Сити” клубига қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Мазкур ўйинда Гвардиола шогирдлари мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Лекин “шаҳарликлар” ҳамон 5-ўринда боришмоқда.

1 февраль. Лондон. Стадион "Олимпийский". 56980 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Вест Хэм” – “Манчестер Сити” - 0:4
Голлар: де Брюйне, 17 (0:1). Сильва, 21 (0:2). Жезус, 39 (0:3). Туре, 66 - пенальтидан (0:4).

"МЮ" очко йўқотди

“Халл Сити” жамоаси сафарда “Манчестер Юнайтед” клуби меҳмони бўлди ва қийин кечган учрашувда дурангга эришди. Жозе Моуриньо шогирдлари аутсайдер жамоа дарвозасига бирорта ҳам гол уролмади.

1 февраль. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75297 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Манчестер Юнайтед” – “Халл Сити” - 0:0

"Эвертон" ғалаба қозона олмади

“Сток Сити” жамоаси ўз уйида “Эвертон”ни қабул қилди ва дурангга эришди. Аввалига Крауч ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Коулмен жамоаси жонига ора кириб, тенглаштирди.

1 февраль. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 27612 томошабин.
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Сток Сити” – “Эвертон” - 1:1
Голлар: Крауч, 7 (1:0). Коулмен, 41 (1:1).

Қолган-қутганлар

31 январь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 19202 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Бернли” – “Лестер” - 1:0
Гол: Воукс, 88 (1:0).

31 январь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11286 томошабин.
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Борнмут” – “Кристал Пэлас” - 0:2
Голлар: Данн, 47 (0:1). Бентеке, 90+2 (0:2).

31 январь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 27316 томошабин.
Бош ҳакам: Стюарт Атвелл (Нунатон).
“Мидлсбро” – “Вест Бромвич” - 1:1
Голлар: Моррисон, 6 (0:1). Негредо, 17 - пенальтидан (1:1).

31 январь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20359 томошабин.
Бош ҳакам: Рожер Ист (Уилтшир).
“Суонси” – “Саутгемптон” - 2:1
Голлар: Моусон, 38 (1:0). Лонг, 57 (1:1). Сигурдссон, 70 (2:1).

Тур жазолари

23-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 33та сариқ карточка кўрсатилди.

23-тур: “энг, энг, энг...”

Энг тезкор гол
Жеймс Моррисон – 6-дақиқа (“Мидлсбро” – “Вест Бромвич”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Андре Марринер – 6та (“Арсенал” – “Уотфорд”)
Кевин Френд – 6та (“Вест Хэм” – “Манчестер Сити”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Крейг Поусон – 1та (“Сток Сити” – “Эвертон”)
Майк Дин – 1та (“Бернли” – “Лестер”)

Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75297 томошабин

Энг кам томошабин
“Виталити Стэдиум” стадиони — 11386 томошабин

Тўпурарлар
15та - Алексис Санчес (“Арсенал”, 1), Диего Коста (“Челси”)
14та - Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1)
13та - Ҳарри Кейн (“Тоттенҳэм”, 3)
12та - Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 5), Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
11та - Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3), Деле Алли (“Тоттенҳэм”)
9та - Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”, 2), Майкл Антонио (“Вест Хэм”), Садио Мане (“Ливерпуль”), Эден Азар (“Челси”, 2)

Тур ўйини
Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Ливерпуль” ва “Челси” ўртасидаги учрашув бўлди. Гарчи ўйинда дуранг натижа қайд этилган бўлса-да, томошабинлар ажойиб қарама-қаршилик гувоҳига айланишди.

23-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
23-турнинг энг яхши футболчиси “Манчестер Сити”дан Кевин де Брюйне бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

24-тур ўйинлари
4 февраль, шанба
“Челси” – “Арсенал”, соат 17:30
“Халл Сити” – “Ливерпуль”, соат 20:00
“Эвертон” – “Борнмут”, соат 20:00
“Вест Бромвич” – “Сток Сити”, соат 20:00
“Кристал Пэлас” – “Сандерленд”, соат 20:00
“Саутгемптон” – “Вест Хэм”, соат 20:00
“Уотфорд” – “Бернли”, соат 20:00
“Тоттенҳэм” – “Мидлсбро”, 22:30
5 февраль, якшанба
“Манчестер Сити” – “Суонси”, соат 18:30
“Лестер” – “Манчестер Юнайтед”, соат 21:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 14:07, 02.02.2017.
Ўқилди: 5301 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.