Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Жанубий Корея — Ўзбекистон 1:1. Дэвис кубогида Денис Истомин терма жамоага биринчи очкони тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубогининг Осиё ва Океания минтақасида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан тўқнаш келиши керак эди. Бугун — 3 февраль куни унинг доирасида икки ўйин бўлиб ўтди ва ўзбекистонликларнинг икки энг кучли теннисчиси ўз иштирокини бошлади.

Биринчи бўлиб кортга мамлакатнинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев чиқди. У жаҳон теннис рейтингида 367-ўриндан жой олган бўлса, Файзиевга рақиблик қилган Хён Чон 73-ўринда эди. Яъни, Денис Истоминдан ҳам уч поғона юқори. Бу ҳолат натижада ҳам кўринди. Теннисчиларнинг ўзаро ўйинида кореялик спортчининг қўли баланд келди. Беш сет давом этган геймнинг 2 та сетида зафар қучиш Файзиевнинг ғалабаси учун етарли бўлмади — 4:6, 4:6, 7:6, 6:4, 0:6.

Australian open—2017 да муваффақиятли иштирок этиб, жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковични сенсацион тарзда турнирдан чиқариб юборган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин эса Файзиевдан кейинги геймда зафар қучиб, Ўзбекистон термасига 1 очко тақдим этди. У мезбонларнинг Дак Хи Ли исмли теннисчисига қарши кортга тушди ва биринчи сетни кутилмаганда бой берганди — 4:6. Кейинги уч сет давомида эса рақибидан устун келди — 6:2, 7:6, 6:4.

Дэвис кубоги
Осиё ва Океания минтақаси
3 февраль, жума

Жанубий Корея — Ўзбекистон 1:1

Хён Чон — Санжар Файзиев 6:4, 6:4, 6:7, 4:6, 6:0
Дак Хи Ли — Денис Истомин 6:4, 2:6, 6:7, 4:6

Эртага — 4 февраль куни жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтади. 5 февраль куни ўтказиладиган яккалик баҳслари билан Жанубий Корея — Ўзбекистон ўйинида ғолиб номи аниқланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:46, 03.02.2017.
Ўқилди: 8306 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.