Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Челси" — "Арсенал". Лондон дербиси олдидан

Баҳо:
+ | -

4 февраль куни Англия Премьер Лигасида 24-тур учрашувларига старт берилади.

Мазкур турда мухлисларнинг эътибори шубҳасиз Лондон дербисига яъни “Челси” – “Арсенал” учрашувига қаратилиши аниқ. Бўлажак ўйин олдидан жамоа мураббийлари ва футболчиларнинг фикри эса қуйидагича.

Антонио Конте (“Челси” бош мураббийи) – “Биз жадвални бошқариб боряпмиз, бу ажойиб натижа. Асосий эътиборимизни рақиб жамоаларнинг учрашувларига эмас, аксинча фақат ўз ўйинимизга қаратиб ғалаба қозонмоқдамиз. Яна 15 та учрашув қолди, бу 45 очко дегани. Албатта “Ливерпул” билан дурранг ўйнаганимиз яхши бўлди, лекин энди бизни яна бир етакчи жамоа “Арсенал” билан ўйин кутмоқда. Биринчи даврада 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганимизни ёддан чиқарганимиз йўқ. Иккинчи даврада бўладиган ўйинда биз ўша вақтдаги жамоадан қанчалик ўзгарганимизни исботлашимиз мумкин бўлади. Биз уйда ўйнаймиз, бу жуда муҳим ўйин, аммо мазкур учрашув биз учун енгил ўтмаслиги аниқ”.

Арсен Венгер (“Арсенал” бош мураббийи) – “Тан олиш керак биз кучсиз жамоаларга қарши бахсдан олдин етарлича тайёргарликка эга бўлган эмасмиз. "Уотфорд"га қарши кечган учрашувда ҳам айнан шу жиҳат бизга панд берди. Аслида эса биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга интиламиз. Жумладан “Челси”га қарши учрашувда биз албатта ўз кайфиятимизни яна кўтариб оламиз деб ўйлайман. Бўлажак учрашувда Арсенал ўз ўйинини намойиш этади ва камчиликларини тўғирлайди. Таркибга тўхталсак, Ремси майдонга туша олмайди, Жиру ва Окслейд-Чемберленни эса олдинда тиббий кўрик кутмоқда. Уэлбек эса учраш қайдномасига кирса керак.

Сеск Фабрегас (“Челси” клуби ярим ҳимоячиси) - “Дунёда шундай нарсалар борки, у ҳеч қачон ўзгармайди. Мен ва “Арсенал” ҳақида кўп гаплар гапирилган. Инсонларнинг мен ҳақимда нималар деяётгани мени ортиқ безовта қилмайди. “Арсенал” ҳар доим менга жуда ҳам ишонган ва имкон берган жамоа сифатида қалбимда доим абадий қолади. 16 ёшимида “Барселона” академияси тарибяланувчисидан Лондон клуби аъзоасига айланганман. Арсен Венгер ва жамоа менга барча нарсани берган. Уларсиз мен на жаҳон ва на Европа чемпиони бўла олмасдим. Фаолиятимдаги барча муваффақиятлар айнан шу жамоа билан боғлиқ. Шу сабаб улардан бир умр миннатдорман”

Робер Пирес (“Арсенал”нинг собиқ футболчиси) – "Уотфорд"га қарши даҳшатли мағлубиятдан сўнг “Арсенал” учун бу учрашув оғир ўтиши аниқ. Мени ўйлашимча бу ўйин АПЛнинг финал бахси десак тўғри бўлади. Агарда “Челси” “Арсенал”ни мағлуб этса чемпионлик масаласи ҳал деса ҳам бўлади. “Челси”нинг ўйини жуда кучли ва улар ўзаро жипс ўйин кўрсатишади. Уларда италянча файласуфона фикрлаш бор ва жамоавий ўйин кучли. Фикримча айни дамда “Челси” кучлироқдир, лекин Венгер шогирдлари ўзларига ишонишлари керак”

Айтиб ўтиш керак мазкур жамоалар ўзаро 188 маротаба тўқнаш келишган ва унда 73та бахсда тўпчиларнинг қўли баланд келган бўлса, 61та ўйинда аристократлар зафар қучишган. Қолган 54та ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати эса 245-263 “Арсенал” фойдасига.

Эслатиб ўтамиз учрашув УЗРEПОРТ телеканалида соат 17:30да бошлаб жонли эфирда намойиш қилинади. Ўтказиб юборманг!

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:58, 03.02.2017.
Ўқилди: 7265 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.