Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

АПЛ: 24-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 24-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор қизиқарли ўйинларни кузатдик. Масалан, “Челси” ўз майдонида “Арсенал” устидан ғалаба қозонди. “Ливерпуль” сафарда ютқазиб қўйди.

Шунингдек, “Тоттенҳэм” кичик ҳисобда ғалаба қайд этган бўлса, “Манчестер Сити” аранг ғалаба қозонди. “Манчестер Юнайтед” эса амалдаги чемпионларни йирик ҳисобда таслим этди.

“Челси” тўхтамаяпти

“Арсенал” жамоаси сафарда “Челси” жамоасига қарши майдонга тушди ва мағлубиятга учради. Венгер шогирдлари мазкур дербида ғалаба қозонишганда кейинги ўйинлар учун ажойиб руҳий устунликка эга бўлишарди. Аммо улар яна 4-ўринга тушиб қолишди.

4 февраль. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41490 томошабин.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Челси” – “Арсенал” - 3:1
Голлар: Маркос Алонсо, 13 (1:0). Азар, 53 (2:0). Фабрегас, 85 (3:0). Жиру, 90+1 (3:1).

“Ливерпуль” ютқазди

“Халл Сити” жамоаси ўз майдонида “Ливерпул”га қарши майдонга тушди ва ғалабага эришди. Олдинги турда “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндаги дуранг тасодиф эмаслигини исботлаган “йўлбарслар” бу турда ўз майдонида “Ливерпул”ни 5-ўринга тушириб юборишди.

4 февраль. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 24822 томошабин.
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Халл Сити” – “Ливерпуль” - 2:0
Голлар: Ндиайе, 44 (1:0). Ниассе, 84 (2:0).

Лукаку бенефиси

“Борнмут” жамоаси сафарда “Эвертон”га қарши ўйнади ва драматик ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Учрашувда Ромелу Лукакутўртта гол уриб, тўпурарлар баҳсида етикчига айланиб олди.

4 февраль. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 39026 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Эвертон” – “Борнмут” - 6:3
Голлар: Лукаку, 1 (1:0). Маккарти, 24 (2:0). Лукаку, 29 (3:0). Кинг, 59 (3:1). Кинг, 70 (3:2). Лукаку, 83 (4:2). Лукаку, 85 (5:2). Баркли, 90+4 (6:2). Артер, 90 (6:3).

“Тоттенҳэм”да кичик ғалаба

“Тоттенҳэм” жамоаси ўз майдонида “Мидлсбро” клубига қарши майдонга тушди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Қийин кечган мазкур ўйинда лондонликлар қаттиқ қаршиликка дуч келишди, аммо ягона гол уларни иккинчи ўринга олиб чиқди.

4 февраль. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31949 томошабин.
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Тоттенҳэм” – “Мидлсбро” - 1:0
Гол: Кейн, 58 - пенальтидан (1:0).

“Ман.Сити”да ҳам ғалаба

“Суонси” жамоаси сафарда “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлди ва қийин кечган учрашувда мағлубиятга учради. Аслида “шаҳарликлар” ҳам катта қаршиликка дуч келишди. Аммо ёш Жезуснинг дубли уларни 3-ўринга ўринга олиб чиқди.

5 февраль. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 54065 томошабин.
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Манчестер Сити” – “Суонси” - 2:1
Голлар: Жезус, 11 (1:0). Сигурдссон, 81 (1:1). Жезус, 90+3 (2:1).

“Лестер” — очко улашувчи жамоа

“Лестер” жамоаси ўз уйида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Амалдаги чемпионлар 2017 йилда дуранг ё ғалаба қозониш уёқда турсин, ҳали бирорта гол уролгани йўқ. Бу инқироз барҳам топармикан?

5 февраль. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 32072 томошабин.
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Лестер” – “Манчестер Юнайтед” - 0:3
Голлар: Мхитарян, 42 (0:1). Иброҳимович, 44 (0:2). Мата, 49 (0:3).

Қолган-қутганлар

4 февраль. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 23921 томошабин.
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Вест Бромвич” – “Сток Сити” - 1:0
Гол: Моррисон, 6 (1:0).

4 февраль. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 25310 томошабин.
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Кристал Пэлас” – “Сандерленд” - 0:4
Голлар: Коне, 10 (0:1). Ндонг, 43 (0:2). Дефо, 45+3 (0:3). Дефо, 45+1 (0:4).

4 февраль. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 31891 томошабин.
Бош ҳакам: Грэм Скотт (Оксфордшир).
“Саутгемптон” – “Вест Хэм” - 1:3
Голлар: Габбьядини, 12 (1:0). Кэрролл, 14 (1:1). Обьянг, 45 (1:2). Дэвис, 52 – ўз дарвозасига (1:3).

4 февраль. Уотфорд. "Викариж Роуд" стадиони. 20178 томошабин.
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Уотфорд” – “Бернли” - 2:1
Голлар: Дини, 10 (1:0). Ньянг, 45+2 (2:0). Барнс, 78 - пенальтидан (2:1).

Тур жазолари

24-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 37та сариқ ва 1 марта қизил карточка кўрсатилди.

24-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчи
Ромелу Лукаку – 4та (“Эвертон”

Энг тезкор гол
Ромелу Лукаку – 1-дақиқа (“Эвертон” – “Борнмут”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Андре Марринер – 6та (“Кристал Пэлас” – “Сандерленд”)
Энтони Тэйлор – 6та (“Лестер” – “Манчестер Юнайтед”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Марк Клаттенбург – 1та (“Тоттенҳэм” – “Мидлсбро”)

Энг кўп томошабин
“Иттиход” стадиони — 54065 томошабин

Энг кам томошабин
“Викариж Роуд” стадиони — 20178 томошабин

Голурарлар
16та - Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
15та - Алексис Санчес (“Арсенал”, 1), Златан Иброҳимович (“Манчестер Юнайтед”, 1), Диего Коста (“Челси”)
14та - Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 5), Ҳарри Кейн (“Тоттенҳэм”, 4)
11та - Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3), Деле Алли (“Тоттенҳэм”)
10та - Эден Азар (“Челси”, 2)

Тур ўйини
Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Эвертон” ва “Борнмут” ўртасидаги учрашув бўлди. Ўйинда мезбонлар катта устунликка эга бўлишди, Лукаку эса покер қайд этди.

24-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
24-турнинг энг яхши футболчиси “Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукаку бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига покер ҳам ёздириб қўйди.

25-тур ўйинлари
11 февраль, шанба
“Арсенал” – “Халл Сити”, соат 17:30
“Сандерленд” – “Саутгемптон”, соат 20:00
“Вест Хэм” – “Вест Бромвич”, соат 20:00
“Манчестер Юнайтед” – “Уотфорд”, соат 20:00
“Мидлсбро” – “Эвертон”, соат 20:00
“Сток Сити” – “Кристал Пэлас”, соат 20:00
“Ливерпуль” – “Тоттенҳэм”, соат 22:30
12 февраль, якшанба
“Бернли” – “Челси”, соат 18:30
“Суонси” – “Лестер”, 21:00
14 февраль, сешанба
“Борнмут” – “Манчестер Сити”, соат 01:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:41, 06.02.2017.
Ўқилди: 5696 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.