Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби етакчиси Эмил Форсберг жамоа билан янги шартнома имзолади.
Швециялик яримҳимоячиси «буқалар» таркибида 2022 йилнинг ёзигача ўйнайдиган бўлди.
25 ёшли Форсберг 2015 йилдан буён клуб таркибида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у 15 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган.