«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо, «Реал» клуби томонидан Давид Де Хеага қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
«Ҳар хил миш-мишларни муҳокама қилишни истамайман. Давид – менинг футболчим. У мендан мамнун, буни биламан.
Флорентино Перес ва унинг ўнг қўли бўлмиш Хосе Анхель Санчесга келадиган бўлсак, ўртамизда дўстона муносабатлар сақланиб қолган. Биз бир-биримизга нисбатан очиқ ва ҳалолмиз.
Шу туфайли ҳам, агар мен уларнинг футболчисини харид қилмоқчи бўлсам, дастлаб ўзлари билан гаплашаман, матбуотга чиқиб ўтирмайман. Ўйлашимча, улар ҳам шу ишни қилади. «Реал» – мен ишонадиган клублардан биридир» - деди Моуриньо.