Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛ нимчоракфинали. "Бавария" - "Арсенал". Превью

Баҳо:
+ | -

 

 

 

 

Чемпионлар лигасидан ўрин олган "Бавария" - "Арсенал" ўйини превьюси.

“БАВАРИЯ”

Карло Анчелотти шогирдлари мазкур ўйинга бундеслигада “Инголштадт”ни 2:0 ҳисобида таслим этиб яхши кайфиятда ташриф буюришмоқда. Эндиликда ички чемпионатда энг яқин тақибчи “Лейпциг” билан орадаги фарқ 7тага етди ва мюнхенликлар навбатдаги чемпионлик сари дадил қадам ташлашмоқда. 20-турдаги ғалаба “Бавария” учун сўнгги 11та учрашувда 10чиси бўлди. Мазкур клуб сўнги маротаба “Ростов”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. “Қизил машина”нинг уй учрашувларидаги статистикаси эса ундан ҳам яхши. “Бавария” ўтган йилнинг март ойидан буён мағлубият нима эканлигини билмай келмоқда ва ўтказилган 24та учрашувнинг 19тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Еврокубокларда эса мюнхенликлар ўз майдонларида 15та ўйиндан буён мағлуб бўлишмаган ва умумий 51та гол уришга муваффақ бўлишган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,4та гол демакдир. 15-феврал санасида бўлиб ўтадиган ўйинда мураббий Франк Рибери, Жером Боатенг ва Кингсли Коман ҳизматларидан фойдалана олмайди.

“АРСEНАЛ”

“Арсенал” мазкур ўйинга яхши кайфиятда келмоқда дейиш қийин. Лондонликлар гарчанд сўнгги турда “Халл Сити”ни мағлуб эта олишган бўлишсада ўйин борасида ҳолатлари кўнгилдагидек эмас. Сўнгги ғалабадан олдин эса Арсен Венгер шогирдлари “Уотфорд” ва “Челси”га имкониятни бой беришди. Чемпионлар лигасига келсак “Арсенал” А гуруҳида 6та учрашувдан 4тасида ғалаба қозониб 1-ўринда плей-офф йўлланмасини қўлга киритган ҳамда 18та гол уришга муваффақ бўлган. “Алиянс Арена”да кечадиган ўйинда Арсен Венгер Санти Касорла, Аарон Ремси ва Яя Саного ҳизматидан фойдалана олмайди.

“БАВАРИЯ” – “АРСEНАЛ”
15-феврал. Мюнхен. Стадион “Алянс Арена”

Ўзаро учрашувлар: 10та
Ғалабалар: Бавария – 5та, Арсенал – 2та, 2та дурранг.
Голлар: Бавария – 17та, Арсенал – 11та.
Энг йирик ғалабалар: 5:1 – Бавария, 2:0 – Арсенал.

Сўнгги учрашувлар:
04.11.2015: (Ф гуруҳи) Бавария – Арсенал – 5:1
20.10.2015: (Ф гуруҳи) Арсенал – Бавария – 2:0
11.03.2014: (1/8 финал) Бавария – Арсенал – 1:1
19.02.2014: (1/8 финал) Арсенал – Бавария – 0:2
13.03.2013: (1/8 финал) Бавария – Арсенал – 0:2
19.02.2013: (1/8 финал) Арсенал – Бавария – 1:3
09.03.2005: (1/8 финал) Арсенал – Бавария – 1:0
22.02.2005: (1/8 финал) Бавария – Арсенал – 3:1

“Бавария” ва “Арсенал” жамоалари учрашувини УЗРEПОРТ телеканалида 15-февралдан 16-февралга ўтар кечаси соат 00:30дан бошлаб жонли эфирда кузатиб боринг.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:46, 14.02.2017.
Ўқилди: 4331 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.