Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

“Нефтчи” назорат ўйинида Украина клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Юқори мақсадларни ўз олдига қўйган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси қизғин тарзда Олий лига-2017га ҳозирланмоқда.

Жамоанинг айни пайтдаги тайёргарлик жараёни Туркияда давом этаётганидан хабарингиз бор. “Нефтчи” клуби ушбу йиғинда бир қатор муҳим шу билан биргаликда хар тарафлама фойдали бўлган беллашувларда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби мазкур ўртоқлик ўйинлари орқали жамоа ўйинини кучайтириш, футболчиларнинг ҳам техник ҳам жисмоний имкониятларини янада кенг тарзда очиб бериш шунингдек таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни жамоага киришиб кетиши каби жиҳатлар устида ишлашмоқда. Умуман олганда мавсумнинг хар бир баҳсида кучли ва барқарор ўйин намойиш этадиган жамоа ўзагини шакллатиришга катта урғу берилган. Куни кеча “Нефтчи” ФК йиғиндаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Украинанинг “Днепр”  Черкасс  клубига қарши кечган рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари ғалабага эришишди.

Баҳс тақдирини Никита Павленко томонидан киритилган гол ҳал этди. Бу гол Никитанинг хориж йиғинидаги яна бир голи сифатида футболчининг статистикасидан жой олди. Киритилган гол Фурқат Ҳасанбоевнинг қанотдан тезлик билан олдинга ўтиши билан бошлади. Ҳимоячининг қанотдан ҳаволатиб ташлаб берган тўпини Шерзод Ҳакимов боши билан Павленкога йўналтириб берди. Никита эса мазкур вазиятда дарвоза томон моҳирлик билан зарба йўллади ва ҳисобни очди. “Нефтчи” ўйинда қуйида таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Терентий Луцевич, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Саид Абдужабборов,  Дамир Низанов, Абдужамол Исроилов, Мўйдин Мамазулумов, Умид Қодиров

Навбатдаги ўртоқлик баҳси 17 февраль куни бўлиб  ўтади. Галдаги рақиб Украинанинг “Сталь” Днепродзержинск жамоаси ҳисобланади.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:40, 15.02.2017.
Ўқилди: 5809 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.