Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўз вақтида ирода кўрсата олган «Манчестер Сити»

Баҳо:
+ | -

«Ақлдан оздирадиган кеча бўлди», – бу ўйинга Серхио Агуэро айнан шундай таъриф берди. «Манчестер Сити» ва «Монако» ўртасида кечган Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали дастлабки ўйини футболда кузатилиши мумкин бўлган деярли барча нарсаларни кўрсатди: ўзига хос 8 та гол, кучсиз ҳимоя намуналари, ўта кучли ҳужумлар, амалга оширилмаган пеналти, 10 дан ортиқ сариқ карточка ва бошқалар.

Келажакдан умид

«Манчестер Сити» мухлислари бу ўйин севимли жамоаларининг ёрқин келажагига йўл очишига умид қилиши табиий. Ҳар ҳолда, майдоннинг рақиб ҳимоясига ажратилган қисмида Гвардиола Манчестерга келганида орзу қилинган спектаклнинг бир парчасини кўрганимиздек таассурот қолди.

Ундан ҳам яхшиси, «Сити» машаққат билан эришган 5:3 ҳисобидаги натижага ёш вингерлар Раҳим Стерлинг ва Лерой Сане катта ҳисса қўшди: уларнинг иккаласи ҳам гол уриб, голларга ҳаммуаллифлик қилди. Сане «Монако»нинг уч футболчисини доғда қолдириб, Стерлинг ҳисобни очишига кўмаклашган бўлса, Стерлинг Агуэро ҳисобни 2:2 га келтириши учун имкон яратди. Бири 22, иккинчиси 20 ёшда бўлган бу футболчилар тезкорлик, кутилмаган ҳаракатлар ва алдаб ўтиш қобилиятини намойиш этмоқда ва бу жиҳатлар келажакда янада яхшиланиши мумкин.

Вақтида уйғонган Агуэро

2012 йил май ойида ўйинга қўшиб берилган вақтда «шаҳарликлар»га Премьер Лига чемпионлигини олиб келган голни урган бу ҳужумчининг муҳим вазиятни сезиш қобилиятига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. У Гвардиоланинг ўйин тизимига мос ёки номуносиб эканлиги ҳақидаги баҳслар авж олган бир пайтда Агуэро «Сити»нинг бошқа бирор футболчисида бўлмаган туғма сезиш қобилияти билан ёрдамга келди.

«Гол уриш ҳар доим муҳим. Мен ўйин тақдирига таъсир кўрсатадиган голларни яхши кўраман ва бугун шундай голлар урдим. Айниқса, икки гол устунлигига эга бўлганимиз жавоб ўйинига хотиржамроқ тарзда боришимиз учун муҳимдир», – деди ўйинда икки гол урган ва бир голли пас берган Агуэро УЭФА.cомъга берган интервюсида.

Қалтис стратегия

Гвардиола эса ўз стратегияси қалтис бўлганини эътироф этди. «Биз қисқа масофаларда ҳужум қилиб, орқада катта бўшлиқлар қолдирдик. Шу сабабли мен жуда ҳаяжонландим», – деди испаниялик мутахассис. «Монако» ҳисбода олдинда бораётганда Гвардиоланинг норозилиги кўриниб турган бўлса-да, у бу услубдан воз кечиши амри маҳол. Ўзгариш фақат ҳимоя чизиғида бўлиши мумкин. Бу Отаменди ва Стоунз учун жуда қийин ўйин бўлди. Айниқса 22 ёшли Стоунзни Фалкао мукаммал тарзда ортда қолдириб ўзининг иккинчи голини урганди, бироқ у ҳам Чемпионлар Лигасидаги илк голини айнан шу ўйинда нишонлади.

Қаҳрамон Кабалеро

Вилли Кабалеро «Сити»да Клаудио Браво асосий дарвозабон сифатида танланганидан буён ўзининг энг яхши ўйинини ўтказишни сабр билан кутди. Бу ўйинда унга «ё ўзингни кўрсат, ё буни йўқотасан» қабилидаги имконият берилганди. У «Монако»нинг дастлабки голида хатога йўл қўйган бўлса ҳам, Фалкаонинг пеналтидан берган зарбасини қайтариши ўйинда муҳим бурилиш ясади.

Серхио Агуэро ҳам айнан ватандошининг сейви ўйинда бурилиш бўлганини эътироф этди: «Бу биз учун қўшимча иштиёқ берди. Айнан шу жойдан биз ўзимизни ўнглаб олдик ва яхши ўйнашни бошладик». Ҳақиқатан ҳам, бу «Сити»ни ўзгартириб юборди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 17:34, 22.02.2017.
Ўқилди: 6083 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.