«Лестер» билан ўтган мавсумда фантастик мавсумни ўтказган Риёз Маҳрез бу мавсумда «йўқолиб қолди». Футболда яхши бўлиш учун жасорат кўрсатиш камлик қилади. Буни мунтазам тасдиқлаб туриш ҳам керак.
Чемпионлар Лигасида ҳозирча унинг ишлари яхши дея оламиз. 5 учрашувда 4 гол, 1 голли узатмага эга Маҳрез ва унинг жамоадошлари Премьер Лигада қийинчиликка дуч келмоқда. Ўтган йилги мавсум якунига кўра, Премьер Лиганинг энг яхши ўйинчиси мақомини киритган Маҳрез бу йилги мавсумда ўз истеъдодини тўлақонли кўрсата олмаяпти.
Мартин Киоунга кўра Маҳрез “дангаса”
Чемпионатда «Суонси»га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин, «Лестер ва «Арсенал«нинг собиқ аъзоси Мартин Киоун уни «дангаса»ликда айблади. Ле Миррор га берган интервюсида, Киоун қуйидаги фикрларни билдирди : «У ўтган йилги мавсумда яккама якка курашларда ажойиб ҳаракат қиларди. Рақибдан қўрқмаслик, уни жаъзолаш… Ҳозирда у буни ортиқ хоҳламаётгандек кўринмоқда.»
«Лестер»нинг бошқа бир собиқ футболчиси Стан Коллимор ҳам Маҳрезни “аяб ўтирмади»: «Мавсум якунланишига оз вақт қолмоқда. Ёзда бирор-бир жамоа уни «Лестер»нинг чемпионлигига ёрдам бергани учун ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Агар Маҳрез шу кетишда давом этса, «ПСЖ» ёки «Марсел«дай клублар унга чиқиш эшикларини шу заҳотиёқ кўрсатиб қўяди».
Муаммо анча кенг
Ўз навбатида, Ирландия термасининг собиқ аъзоси Жон Олдриж эса муаммони нафақат жазойирлик футболчи балки Вардининг ҳам ўйини пасайишида, деб билмоқда. «Ушбу мавсумда Варди ва Маҳрез ўзларида янги куч топа олмаяпти. Шунга қарамай, Маҳрез келажаги порлоқ футболчи. У бир қанча ютуқларга эришди».
Риёз Маҳрезнинг келажаги кўпроқ «Кинг Пауер Стэдиум” билан боғланган. Кутилганидан паст савияда ўйин кўрсатаётган бўлишига қарамай, январ ойида футболчини “Тоттенҳэм” ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида “Севиля”га қарши кечадиган баҳсда Маҳрез бутун Европа нигоҳини яна ўзига қаратиши мумкин. Бу билан 21-февралда 26 ёшини қаршилаган футболчи ўз мухлисларига ажойиб совға тақдим этган бўларди.