Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Боксчи Санжар Раҳмонов еттинчи ғалабасига эришди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Калифорния штати, Темекула шаҳридаги «Pechanga Resort & Casino» аренасида ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Таниқли боксчи Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компаниясида фаолият юритаётган боксчимиз аслида бугун Эндрю Табитига қарши жанг ўтказиши режалаштирилган эди. Бироқ Эндрю ўз режаларига ўзгартириш киритгани сабаб, Санжар бошқа рақибга қарши жанг ўтказди.

Саккиз раундга мўлжалланган жангда Санжар Хосе Маруффога қарши рингга кўтарилди. 25 ёшли мексикалик боксчи шу пайтга қадар 18та жанг ўтказиб, 10та ғалаба, 6 мағлубият ва 2та дуранга эришган эди. Раҳмонов эса 7та жанг ўтказишга улгурган ва 6та ғалаба, бир дуранга имзо қўйган.

Жанг давомида икки боксчи муддатидан аввал жангни якунлай олмади ва ғолиб номи тўпланган очколарга кўра маълум бўлди. Унда Санжар Раҳмоновнинг қўли баланд келди. Шу тариқа боксчимиз ўз фаолиятдаги 7-ғалабага эришди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 15:00, 25.02.2017.
Ўқилди: 6088 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.