"Челси" яримҳимоячиси Сеск Фабрегас учун АПЛнинг 26-турида "Суонси"га қарши учрашув (3:1) Англия чемпионатидаги 300-ўйин бўлди.
"Тўғрисини айтсам, мен бироз уяляпман ва жуда фахрланяпман. Мен 300та ўйин ўтказиш учун жуда кўп меҳнат қилдим ва бу даражага етишимда ёрдам берган "Челси"дагиларга, "Арсенал"дагиларга, Арсен Венгерга, Моуриньо, Хиддинк ва Антонио Контега миннатдорчилик билдираман.
Албатта, мени қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга, оиламга ва дўстларимга ҳам раҳмат. Кўп йиллар ўтди, бу сезилмаётган бўлса ҳам худди кеча бўлиб ўтганга ўхшайди. Умид қиламанки, олдимда ҳали кўп ўйинлар турибди", - дейди Фабрегас.