Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

АПЛ 26-тур. "Лестер" – "Ливерпуль" учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премер-лигасининг 26-туридан ўрин олган “Лестер” – “Ливерпуль” қарама қаршилиги бўлиб ўтади. Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Юрген Клопп шогирдлари бугун амалдаги чемпион бироқ ҳозирда аутсайдерга айланиб бораётган “Лестер” майдонига сафар уюштиради. Қуйида мазкур учрашув ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Ўзаро учрашувлар: 105та

Ғалабалар: 37та – Лестер, 44та – Ливерпул

Дурранг: 24та

Голлар: 133 – Лестер, 165 – Ливерпул

Энг йирик ҳисобдаги ғалаба: 3:0 – Лестер, 5:1, 4:0 – Ливерпул

Биринчи даврадаги ҳисоб: “Ливерпул” – “Лестер” 4:1

“Лестер Сити”

Англиянинг амалдаги чемпионлари бу мавсум чемпионлик учун кураша олмасликлари олдиндан маълум эди, бироқ муҳлислар ўз клубларининг натижаларини бу даражадаги пасайишини кутишмаган эди. Ўтган мавсум сенсатсиясига айланган жамоа, бу мавсум ҳам сенсатсия қайд этиши яъни қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Ўтган турлардаги омадсиз сериялардан сўнг амалдаги чемпионлар 18-поғонага тушиб қолишди. Бўлажак ўйинга эса “тулкилар” бешта турдан буён давом этаётган мағлубиятлар билан етиб келишди (“Челси”, ”Саутгемптон”, ”Бернли”, ”Манчестер Юнайтед”, ”Суонси”). Яна бир муҳим жиҳати шундаки клуб мазкур ўйиндан олдин ўз мураббийини истеъфога чиқарди. Яъни Клаудио Ранери эртаги ўз ниҳоясига етди. Жамоа 6та ўйиндан буён рақиб дарвозасини ишғол эта олмаяпди ва 12 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. “Лестер” 7 турдан буён 6 мағлубият ва 1та дуррангга эришди ҳолос. Жамоанинг сўнгги ғалабаси 31-декабр санасида қайд этилган эди. (“Лестер” – “Вест Хем” 1:0) Бўлажак баҳсда янги мураббий Крейг Шекспир ҳимоячи Колла Ваге ҳизматларидан фойдалана олмайди. Шунингдек Ислам Слимани ва Леонардо Улоада ҳам кичик жароҳатлар борлиги ҳақида айтилмоқда.

“Ливерпуль”

Амалдаги чемпионлар фонида “Ливерпуль” ўтган йилгига нисбатан ўз ўйинини кучайтирган ва секин аста барқарорликка эришмоқда. Юрген Клопп шогирдлари айни дамда кучли бешликни якунлаб туришибди ва етакчи “Челси”дан 14 очкога ортда қолишмоқда. Бу эса жамоани чемпионлик пойгасидан деярли чиқиб кетганини англатади, лекин мерсисайдликлар Европа чемпионлар лигаси йўлланмасига эришишлари мумкин. Бу поғоналар учун эса кураш анча муросасиз кўриниш олган. “Ливерпул” ўтган турдаги ғалабаси эвазига ўзининг 5 тур давом этган ғалабасиз церийасига якун ясай олди ва халқаро майдон учун асосий рақобатчи “Тоттенхем”ни мағлуб этди. Олдинда Юрген Клоппни “Ман Сити” ва “Арсенал”га қарши қийин учрашувлар кутиб турганини инобатга олсак мураббий бу ўйинда максимал очко тўплаш илинжида “Кинг Пауэр”га ташриф буюриши фаҳмлаш қийин эмас. “Ливерпул” сафарда 13та ўйин ўтказиб 6та ғалаба, 4та дурранг ва 3та мағлубият қайд этди. Шу ўринда 23та гол уриб 19та гол ўтказиб юборди. Бу борада жамоа АПЛ клублари орасида “Ман Сити”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” дан кейинги ўринда. “Лестер”га қарши учрашувда мерсисайдликлар таркибида ҳужумчи Денни Ингз, ярим ҳимоячилар Ови Эджариа ва Марко Груйичлар ўз жамоасига ёрдам бера олишмайди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:48, 27.02.2017.
Ўқилди: 5881 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.