«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ёзги трансфер пайтида Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.
Манбага кўра, 35 ёшли швециялик футболчига Хитойдан таклиф бор. Златан бу таклифни қабул қилса, жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин.
Маълумот ўрнида. Ҳозирда «Шанхай Шенхуа» ҳужумчиси Карлос Тевес дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади. У ҳафтасига 720 минг евро маош олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимовичнинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси шу мавсумнинг якунида охирига етади, лекин шартнома яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Ибраҳимович ушбу мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида АПЛ доирасида 25та ўйинга майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ёзиб қўйди.