Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Қироллик клуби» учун қўрқинчли Италия. «Наполи» — «Реал Мадрид». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар лигасининг нимчоракфиналидан ўрин олган "Наполи" - "Реал" ўйини бўлиб ўтади.

Ўйинни туркиялик ҳакам Жунайд Чақир бошқариб боради.

 

Майдонга тушмайдиган футболчилар:

Жароҳатлар: Рафаэль Варан, Фабиу Коэнтрау (иккиси «Реал Мадрид»).
Дисквалификация: йўқ.
Сўроқ остидагилар: Аллан («Наполи»).

Ўзаро ўйинлар

Ўзаро ўйинларнинг учаласида ҳам неаполликлар зафар қуча олмаган. Бир мартагина дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати мадридликлар фойдасига — 6:2.

Бу қизиқ!

«Наполи» Чемпионлар лигасининг чорак финали учун иккинчи бор кураш олиб бормоқда. 2012 йил клуб «Челси»ни ўз майдонида 3:1 ҳисобида таслим қилган бўлиб, Лондонда 1:4 ҳисобида енгилганди.

«Наполи» ўз майдонида анча хавфли. Клуб сўнгги 20 та ўйиннинг 13 тасида зафар қучган ва 6 тасида дуранг ўйнаган. Фақатгина гуруҳ босқичида шу мавсум «Бешиктош»га имкониятни бой берган — 2:3.

«Наполи»га испан клублари плей-оффда омад келтирмаган. Еврокубокларда клуб «Вильярреал» ва «Атлетик» клублари довонидан ўта олмаган. Сўнгги бор гуруҳ босқичида «Вильярреал» устидан зафар қучган — 2:0.

Испан клубларининг Неаполга ташрифида ғалаба йўқ. Улар 4 бор «Наполи» билан дуранг ўйнаган ва иккитасида енгилган.

Пенальтилар сериясида «Наполи» яққол фаворит эмас. Клуб 1990 йил «Спортинг»ни пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида таслим қилган бўлса, 1987 йил «Тулуза»дан, 1991 йил Москванинг «Спартак» клубидан енгилган.

«Реал» чоракфиналга кетма-кет еттинчи бор етиб келиш учун кураш олиб боради.

«Реал» 2016 йил «Рома»ни уйида ҳам, сафарда ҳам 2:0 ҳисобида таслим қилганди. Унга қадар бўлган Италия клубларига қарши саккиз тўқнашув эса «Қироллик клуби»нинг мағлубияти билан якунига етган. Римдаги ғалаба эса сўнгги тўққиз ташрифдан кейин биринчи ғалаба эди.

«Реал» Италияда тарихда 5 бор ютган, 8 бор дуранг ўйнаган. 18 учрашувда таслим бўлган.

Пенальтилар сериясига қадар «Реал» 4 бор етиб борган бўлиб, шуларнинг тенг ярмида имкониятни бой берган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:28, 07.03.2017.
Ўқилди: 8873 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.