Бугун “Насаф” ёшлари 2-тур учрашувида “Бухоро” жамоасини қабул қилди.
Учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Дастлабки дақиқаларида меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Ҳисоб ҳам улар томонидан 13-дақиқада очилди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумда жарима майдонига оширилган тўпни Мирфайз Муҳиддинов дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.
Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасига келиб, тўп учун курашда қўпол ҳаракат қилган ўйинчи Жасур Жумаев ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Натижада "Насаф" майдонда бир киши кам бўлиб қолди.
Мезбонлар ўзини қўлга олишига анча вақт керак бўлди. Улар биринчи бўлимнинг 44-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришди. "Бухоро" ёшлари дарвозасига голни Сардор Садуллаев урди – 1:1. Биринчи бўлим ана шу ҳисоб билан ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлимда ёш “аждарлар” анча мазмунли ҳаракат қилишди. Улар майдонда тўпни назорат остига олиб, кетма-кет рақиб дарвозасига ҳужумлар ташкил қилишди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида жарима майдонига кириб борган ҳужумчи Бобир Абдухолиқовни ҳимоячилар чалиб йиқитди. Белгиланган пенальтини Шароф Муҳитдинов аниқ бажариб, ҳисобни 2:1 га ўзгартирди.
Шундан сўнг жамоа футболчилари ҳужумларни умуман тўхтатишмади. Учрашувнинг 78-дақиқасига келиб, Бобир Абдухолиқов яна ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва мавсумдаги илк голини урди – 3:1.
Шундай қилиб, майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган "Насаф" бухоролик тенгдошларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўз ҳисобига дастлабки уч очкони ёзиб қўйди.
Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг.
Ёшлар лигаси, 2-тур. 08.03.2017
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 3:1 (1:1)
Қарши ш., “Геолог” стадиони. 15:30да
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Жасур Бўриев (иккаласи ҳам Қаршидан)
Захира ҳаками: Равшан Абдивоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.
Голлар: Сардор Саъдуллаев, 44’-1:1, Шароф Муҳитдинов (пен.), 58’-2:1, Бобир Абдухолиқов, 78’-3:1 - Мирфайз Муҳиддинов, 13’-0:1
“Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (с) (30.Азизхон Исақов 84), 6.Сирожиддин Қўзиев, 9.Алфайзи Неъматов (22.Акмал Олимов 56), 14.Шароф Муҳитдинов (34.Наврўзжон Саидов 68), 19.Сайдулло Раҳматов (35.Жўрабек Маннонов 86), 20.Акмал Мозговой (23.Муҳриддин Зоиров 84), 28.Сардор Садуллаев, 32.Жасур Жумаев, 33.Ғолиб Ғайбуллаев, 38.Дониёржон Нарзуллаев (16.Шерзод Насруллаев 89), 43.Бобир Абдухолиқов (7.Жаҳонгир Қурбонбоев 89).
“Бухоро”: 12.Акмал Турсунбоев (25.Шоҳжаҳон Насимов 80), 2. Озодбек Қурбонов, 7. Мирфайз Муҳиддинов, 3.Тўлқин Умаров, 8.Ислом Холиқов (14.Феруз Муинов 60 (93.Бехруз Шодмонов 82)), 10.Акобир Тўраев, 18.Жамшид Ҳасанов (11.Хуршид Олимов 64), 23.Миржалол Жумаев (17.Саиддостон Фозилов 82), 29.Икромжон Ҳасанов, 33.Равшан Янгиев (16.Элшод Дилмуродов 63), 97.Икром Иванов (9.Баҳром Нарзуллаев 43).
Огоҳлантириш: Алфайзи Неъматов 22, Шароф Муҳиддинов 52 – Наримон Ҳасанов 57.
Четлатиш: Жасур Жумаев 30.