Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол 5-0 Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа 4-2 Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал 2-0 ПСЖ
01/10 23:59 Байер 1-0 Милан
01/10 23:59 Боруссия Д 7-1 Селтик
01/10 23:59 Барселона 5-0 Янг Бойз
01/10 23:59 Интер 4-0 Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ 1-1 Спортинг
01/10 23:59 Слован 0-4 Манчестер Сити

Олий лига 2-тур. «Навбаҳор» сафарда «Қизилқум»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 2-турида “Қизилқум” – “Навбаҳор” ўйини бўлиб ўтди.

Навоийда кечган учрашув мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди. Биринчи бўлимда улар тезкор гол уришни уддасидан чиқишди. Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берганида, Азамат Алланиёзов “Навбаҳор” дарвозасини аниқ нишонга олди - 1:0.

“Навбаҳорчилар” вазиятни ўнглаш мақсадида ҳужум ташкил этишга интилишди. Бу уринишлар ўз самарасини келтирди. Қиличев тўпни Саидовга етказиб берди. Мансурнинг зарбасини Хонимқулов ушлаб қолишни уддасидан чиқа олмади ва тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди.

Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳисобни ўзгартириш учун қулай имкониятлар вужудга келганди. Аммо “Қизилқум” ва “Навбаҳор” ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади.

Иккинчи бўлим наманганликларнинг фаоллиги билан бошланди. Навоийликлар эса асосан қанотлардан ҳужум ташкил қилишди. 77- дақиқада мезбонларнинг бу ҳаракати уларга фойда келтирди. Шерали Жўраевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Илҳом Юнусов боши билан Аманов қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди - 2:1. Ўйин охиригача навбаҳорчилар ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилишди. Лекин, барча урунишлар самарасиз якунланди. Шу тариқа “Навбаҳор” Олий лиганинг жорий мавсумида дастлабки мағлубиятни тан олди.
Навбатдаги учрашувни «Навбаҳор» 18- март куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади.

Олий лига, 2-тур.
10 март 2017 йил. Навоий. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 7565 томошабин.
“Қизилқум” – “Навбаҳор” 2:1 (1:1) 
Голлар: А. Алланиёзов (5), И. Юнусов (77) – М. Саидов (27)
Ҳакамлар: В. Серазетдинов, А. Сидоров, Д. Сайлавов, А. Рисқуллаев.
Назоратчи - Ғ. Каримов.
ПФЛ вакили - Б. Ҳайдаров.
“Қизилқум”: 16. Умид Хонимқулов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15. Азамат Алланиёзов (77. Бегзод Ғанижонов, 89), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов (9. Отабек Зокиров, 90+2), 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (77. Азизбек Турғунбоев, 81), 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (33. Тоҳир Шамшитдинов, 87), 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (22. Рўзим Аҳмедов, 75), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.
Огоҳлантиришлар: Ф. Қамбаров (20) – А. Алиев (31), Ж. Меҳмонов (43), А. Саматов (79), Р. Аҳмедов (89).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:14, 10.03.2017.
Ўқилди: 6666 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.