Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

ЕЧЛ. «Лестер» - «Севилья»: Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар лигасининг нимчоракфиналидан ўрин олган «Лестер» - «Севилья» ўйини ўтказилади.

Мазкур қарама қаршиликнинг биринчи ўйинида "Севилья" 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жейми Вардининг "Рамон Санчес Писхуан"да 73-дақиқада киритган голи "Лестер"да умид учқунларини сақлаб қолди. Ваҳоланки "тулкилар"нинг собиқ бош мураббийи Клаудио Ранери шогирдлари, ўша учрашувда йирик ҳисобда мағлуб бўлишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Шмейхелнинг жонбозлиги сабаб "Лестер" сафарда ўз дарвозасидан фақат иккита тўп ўтказиб ортга қайтди. Вардининг голи эса "Лестер"ни Англия Чемпиони мақомига мос равишда Испанияни тарк этишига кўмак берди.

Бир кундан сўнг эса "Лестер" эртакчиси, Клаудио Ранери ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Ҳа ўша аутсайдер "Лестер"ни Англия Премер-лигасида чемпион қилган ва кўплаб мухлисларнинг мехрига сазовор бўлган инсон ўз ишидан олиб ташланди. Энди бу шунчаки тарихнинг ширин бир бўлаги бўлиб қолди холос. Энди "тулкилар" эртагини Шекспир исмли инсон ёзиши керак. Анча йиллардан буён клубда фаолият юритиб келаётган мураббий "Лестер"нинг кўплаб мураббийлари билан биргаликда фаолият юритган ва футболчилар билан чиқишиб кетишда ҳеч қандай қийинчиликка учрамади. АПЛдаги сўнгги иккита учрашувда "Лестер" кетма-кет (Лестер - Ливерпул 3:1), (Лестер -Халл Сити 3:1) ғалаба қозонди ва "Севилья"га қарши баҳсга яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда.

"Севилья" эса "Лестер"га қарши баҳсдан сўнг Испанияда 4та учрашув ўтказди. Хорхе Сампаоли шогирдлари дастлаб, сафарда "Бетис"ни (2:1) иродали ўйин эвазига мағлуб этишди. Кейин эса "Атлетик" катта қийинчилик билан кичик 1:0 ҳисобида таслим этилди. Иборранинг голлари эса "Севилья"га муҳим ғалабаларни тақдим. Лекин кейинги учрашувларда Иборра гол уролмади ва "Севилья" ҳам очко йўқотди (Алавес-Севилья 1:1), (Севилья-Леганес 1:1). Сампаоли сўнгги учрашувда захира футболчиларига кўпроқ имкон берди ва асосий таркибга бўлажак ўйин олдидан ҳордиқ олиш имконини яратди. Бу эса жамоани Ла Лигада чемпионлик курашида муҳим очколарни йўқотишига сабаб бўлганини ҳам унитмаслик лозим. Бу қурбонликлар "Лестер"га қарши баҳсда зое кетмаса бўлгани.

"Лестер" (Англия) - "Севилья" (Испания)
14-март 2017 йил. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони
Дисквалификациялар: йўқ
Жароҳатлар: Молла Ваг, Нампалис Менди - Венуа Тремулинас, Микаэл Крон-Дели.
Биринчи учрашув: "Севилья" - "Лестер" 2:1

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 12:11, 14.03.2017.
Ўқилди: 5397 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик