«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Атлетик»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Чемпионат тугашига 11та тур қолди. Биз пешқадамлик қиляпмиз, аммо ҳали ҳеч нарса аниқ эмас.
«Реал» қийин кечган сафар ўйинида ғалаба қозонди. Рақиб бизга кўп муаммо туғдирди, аммо жамоамиз характер кўрсатди. Ҳали олдинда қийин ўйинлар кўп.
Бензема яхши ўйин ўтказди. Ўйин сўнгида 4-4-2 схемасига ўтишимизга тўғри келди.
Ўйинчи алмаштиришлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Роналдудан хавотир олишга ҳожат йўқ. Криштиану ҳам ҳар қандай футболчи каби захирага олиниши мумкин. У норози эмас, боиси, биз ғалаба қозондик.
Жамоа 4-4-2 схемасига ўтиши учун Васкес майдонга туширилди. Шунда барча ҳимояда ҳаракатланади. Бу эса рақибдан ортга чекинишимизни билдирмайди. Ўз ўйинимизни мувозанатга солишни истадим.
Бэйл, Роналду ва Бензема бугун кўп куч сарфлашди. Шунинг учун Криштиану ва Карим ўрнига Иско ва Моратани туширдик», – деди Зидан.