Кириш Регистрация

Mundo Deportivo: "Барселона" Дибалани ўз сафига қўшиб олмоқчи"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибало ёзги трансферлар чоғида каталонияликлар сафига ўтиши мумкин, дея хабар беради Mundo Deportivo.

Аргентиналик футболчи италияликлар сафини тарк этишини билдирган. Каталониянинг Mundo Deportivo нашри бунинг бир нечта сабабларини келтирган.

Месси. "Барселона"нинг асосий юлдузига Аргентина термасидаги жамоадошининг каталонияликлар сафига олиб келиш ёқмоқда.

Ҳужум чизиғи. 2016 йилнинг ёзида каталонияликлар раҳбарияти Месси-Суарес-Неймар учлигидаги бразилиялик ҳужумчига муқобил тариқасида Дибалани олиб келиш вариантини кўриб чиққан эди. Ҳозир "Барселона" майдонда бир вақтнинг ўзида тўрт ҳужумчи билан ўйнашни режалаштирмоқда. Бунда Месси орқароқда ўйнайди, Дибала, Неймар ва Суарес ҳужум чизиғида ҳаракатланадилар.

Шартномадаги товон пули. Агар "Барселона" ва "Ювентус" трансфер борасида келиша олмасалар, Дибала "Юве" билан шартномасини узайтиради.

Музокаралар бу икки клубнинг ЕЧЛ 1/4 финалидаги икки учрашувидан сўнг бошланиши кутилмоқда. Шунингдек, Дибала учун тўланадиган пулга "Барселона"нинг уч ўйинчиси - Андре Гомеш, Иван Ракитич ёки Хавьер Маскеранодан бири қўшиб берилиши мумкин.

Трансфер суммаси 80-100 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:29, 24.03.2017.
Ўқилди: 10006 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик