Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

"Babayan out" ёхуд фанатларнинг сабр косаси тўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат футбол ишқибозларининг сабр косаси сўнгги томчи - кечаги мағлубиятдан сўнг тошганлигини кўрсатмоқда деб ёзади Sputnik.

Кеча Малайзиянинг Малакка шаҳридаги ўйингоҳда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учрашуви доирасида Сурияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Айнан мана шу мағлубият шундоқ ҳам юрагини ҳовучлаб юрган мухлисларнинг сабр косасини тўлдирган кўринади. Сабаби ўйин якунланганидан сўнг ижтимоий тармоқлар ушбу ўйин ва миллий терма жамоа ўйинчилари ҳаракатларига нисбатан фикрларга тўлиб тошди.

Бундан ташқари, мухлису мутахассислар, журналистлар терма жамоанинг ўйини борасида ўзларининг таҳлилий мақолаларини чоп этмоқдалар.

Хайрулла Ҳамидов "Мен айтмоқчи бўлган гап шуки, футболимиз яна ўзгариш остонасида турибди. Вақт эътибори билан ҳам бу муддат келиб бўлди, мухлисларнинг футболдан безиб бораётгани эътибори билан ҳам. Билмадим, бу галги ўзгариш қандай бўлади, аммо у қандай бўлишидан қатъи назар бир муддатга бўлсин ашаддий футбол ишқибозларини яна стадионларга жамлай олади, деб ўйлайман. Муҳими, бу ўзгаришдан келиб чиқадиган натижалар давомий бўлсин", дея фикр билдиради.

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат эса футбол ишқибозларининг сабр косаси сўнгги томчи — кечаги мағлубиятдан сўнг тошганлигини кўрсатмоқда.

Футбол ишқибозлари Ўзбекистон термасининг мағлубиятидан норози Биз футбол ишқибозларига сабр тилаймиз ҳамда асабларини асрашларини, ҳиссиётга берилмасликларини сўраймиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса кейинги ўйинларда ғалаба қозониб миллионлаб ўзбек мухлисларининг кўп йиллик орзуларини амалга оширишига умид қиламиз.

Манба: sputniknews-uz.com
Киритилди: 17:46, 24.03.2017.
Ўқилди: 37484 марта.
Фикрлар: 71 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.