Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон - Қатар ўйинини бошқарувчи Қосим Саррай билан танишув

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар учрашувини ироқлик 36 ёшли Моҳаннад Қосим Иси Саррай бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Лайнсменлар - Муайяд Муҳаммад Али ва Восиқ Обайд ал Суайди. Тўртинчи ҳакам вазифаси ҳам ироқлик реферига топширилган - Муҳаммад Зайд Тамер. Саррай жорий саралаш босқичи учинчи раунди 5-тури доирасидаги Хитой - Қатар баҳси (2016 йил 15 ноябрь)ни бошқарган ва меҳмон жамоа футболчилари Саад ал Шиб, Муҳаммад Мусо ҳамда Себастьян Сорияни огоҳлантирганди. Хўш, Қосим Саррай ўзбек футболи билан нечоғли таниш? Умуман, ироқлик ҳакамлар миллий жамоамиз учун омадли саналишадими ёки аксинча...?

Маълумот. Моҳаннад Қосим Иси Саррай 1980 йилнинг 22 май куни туғилган. 2011 йили ФИФА рўйхатига кирган. Осиё миқёсидаги мусобақаларда илк марта ОФК кубоги-2013да кўриниш берган. Иси Саррай шу кунга қадар миллий жамоамиз иштирокидаги бирор ўйинни бошқармаган,  фақат U-16 тоифасидаги термамизнинг Осиё чемпионати-2014 финал босқичида қувайтликларга қарши ўтган ўйини (4:2)да ишлаган. У шунингдек, клубларимизнинг ОЧЛдаги 2та ўйинини бошқарган: «Ал-Жаиш» - «Бунёдкор» (1:2, 2014 йил 23 апрель) ва «Ал-Аҳли» (Дубай) - «Насаф» (0:0, 2015 йил 18 март). Кўриниб турибдики, бу ҳакам ишлаган ўйинларда ҳамюртларимиз мағлубиятга учрашмаган.

Worldreferee.com сайти маълумотларига асосан айтсак, Саррай халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокидаги 39та расмий ўйинни бошқарган ва уларда жами 7та пенальти белгилаб, 5та қизил ҳамда 116та сариқ карточка кўрсатган. Ҳозирча энг муҳим ўйини - бу ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати-2014 финали. Ўша баҳсда Ж.Корея термаси шимоллик қўшниларига 1:2 ҳисобида енгилган ва ҳакамлик ишига айтарли эътироз янграмаганди.

2013 йили Осиё миқёсидаги катта футболга қадам ташлаган ироқлик ҳакам жисмоний тайёргарлиги ва ўйинларни бошқаришда мустақил фикрига таяниши билан эътиборга тушди. Жорий йил 1 март куни «Истерн» ва «Кашима Антлерс» ўртасида кечган ОЧЛ баҳси фаолиятидаги энг мураккаб ўйин-лардан бири бўлди. Зеро, рақибни менсимай майдонга тушган японлар ҳакамга босим ўтказишга урингандилар. Муҳими, Иси Саррай бундай  вазиятда ўзини йўқотиб қўймади, яъни хотиржам ишлашда давом этди. У асосан Ироқ чемпионати баҳсларини бошқаради. Серрай гарчи ЖЧ-2018га бориш имкониятига эга ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилмаган бўлсада, 2019 йили БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида бемалол ишлаши мумкин.

Моҳанад Қосим Иси Саррай бошҚарган халҚаро ўйинлар (фаҚат миллий терма жамоалар иштирокида)

Мусобақа

Ўйин

Сар. кар.

Қиз. кар.

Пен.

Сана

 

ЖЧ-2018 саралаши

 

Иккинчи раунд

Япония - Сингапур - 0:0

 -

 -

 -

16.06.2015

Иккинчи раунд

Баҳрайн - Филиппин - 2:0

 2 (1 - 1)

 -

 -

13.10.2015

 

Иккинчи раунд

Япония - Афғонистон - 5:0

 -

 -

 -

24.03.2016

Учинчи раунд

Хитой - Қатар - 0:0

 4 (1 - 3)

 -

 -

15.11.2016

Кўрфаз кубоги-2014

 

Гуруҳ босқичи

С.Арабистони - Баҳрайн - 3:0

 3 (1 - 2)

 -

 -

16.11.2014

 

3-ўрин учун

С.Арабистони - Қатар - 1:2

 7 (2 - 5)

 -

 -

26.11.2014

 

Факт. Айни пайт ироқлик 6 нафар рефери ФИФА реестрига киритилган - Али ал Қайси (2002 йилдан), Моҳанад Қосим Иси Саррай (2011), Восиқ ал Бааг (2012), Муҳаммад Зайд Тамер (2016), Юсуф Саид Ҳассан (2017), Салим Амир ал Асади (2017). Бундан ташқари, ФИФА рўйхатида 8 нафар лайнсмен ҳам бор. Шунингдек, Ироқдан халқаро футзалда 4 нафар ва пляж футболида 1 нафар ҳакам ишлайди.

Ироқлик ҳакамлар. Терма жамоамизнинг атиги битта расмий ўйинини Ироқ вакили бошқарган. Аниқроқ айтсак, Жанубий Корея термаси жаҳон чемпионати-98 саралаш босқичи доирасида илк марта Тошкентга келган ва ўйин якунланмасидан олдин Франция мундиали йўлланмасини нақд қилганди. Ўша ўйинда айнан ироқлик рефери Абдул Худхайр Абдул Ҳусайн ишлаганди. 1:5 ҳисобида енгилган жамоамизнинг ягона голи айни пайт «Нефтчи»га устозлик қилаётган Андрей Фёдоров томонидан урилганди - 67-дақиқада пенальтидан.

Ироқлик ҳакамлар ЖЧ-2018 саралашида. Али Сабоҳ Аддай ал Қайси (5та ўйин):     Покистон - Яман (2015 йил 23 март); Фаластин - БАА (2015 йил 8 сентябрь); Тожикистон - Бангладеш (2015 йил 12 ноябрь); Хитой - Маль-див ор. (2016 йил 24 март); Сурия - Эрон (2016 йил 15 ноябрь). Моҳаннад Қосим Иси Саррай (4та ўйин): Япония - Сингапур (2015 йил 16 июнь); Баҳрайн - Филиппин (2015 йил 13 октябрь); Япония - Афғонистон (2016 йил 24 март); Хитой - Қатар (2016 йил 15 ноябрь).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:23, 28.03.2017.
Ўқилди: 8865 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.