Кириш Регистрация

Олий лига. «Қўқон-1912» Фарғонада уч очко билан қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 4-турида «Нефтчи» - «Қўқон-1912» ўйини ўтказилди.

Сўнгги йилларда бу жамоалар ўртасидаги учрашув кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда ўтмоқда. Аниқроғи, дербиларга хос ўйин гувоҳига айланишмоқда мухлисларимиз. Бу сафарги қарама-қаршилик ҳам олдингисидан фарқ қилгани йўқ. Ҳар икки жамоа ўйин бошидан бугун майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушганини исботлади.

3-дақиқада қўқонликлар рақиб дарвозаси томон биринчи зарбани беришди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
19-дақиқада ҳисоб очилди. Қанотдан Суҳроб Бердиев томонидан оширилган тўпни Филип Райевац боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
36-дақиқа мезбонлар ижросидаги хавфли вазият гол билан якунланишига бир баҳя қолди. Бурчакдан оширилган тўпни Шерзод Ҳакимов боши билан дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришганди. Бироқ Шерзод Ҳакимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис, гол инобатга олинмади.
Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди.
Кейин эса устунлик майдон эгалари томонига ўтди. 63-дақиқа мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужумини Шерзод Ҳакимов гол билан якунлади.
66-дақиқа Павленконинг зарбасини Ашуров қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб Жалил Кимсанов қўқонликларни муқаррар голдан сақлаб қолди.
78-дақиқада Акрамов-Райевац комбинациясидан кейин Носир Отақўзиев майдон эгалри дарвозасига иккинчи тўпни киритди.
82-дақиқада майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди. Дилёр Эрматов ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.
Қолган дақиқаларда қўқонликларга омад бироз етишмади. Икки марта мезбонларни дарвоза тўсини қутқарди.
Шу тариқа жамоамиз вилоят дербисида ғалаба қозониб, очколари сонини еттига етказиб олишди.

Олий лига, 4-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:2 (0:1)
Голлар: Шерзод Ҳакимов 63 - Филип Райевац 19, Носир Отақўзиев 78.
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.
“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 2. Сергей Концевой, 8. Умид Қодиров, 9. Шерзод Ҳакимов, 11. Аббос Махситалиев, 14. Терентий Луцевич, 15. Ҳусниддин Ғофуров (26. Отабек Исроилов-58), 18. Жавоҳир Расулов (7. Акрам Баҳриддинов-46), 20. Дилёр Эрматов, 27. Никита Павленко (30. Саид Абдужабборов-77), 55. Дмитрий Комаровский.
Захира: 25. Руслан Матниязов, 5. Ҳамза Каримов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 10. Мўйдин Мамазулумов.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (9. Носир Отақўзиев-76), 11. Андрей Сидоров (97. Ойбек Рустамов-52), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7. Жамшид Ҳасанов-60), 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Собир Ҳамидов, 85. Руслан Мелзиддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:01, 31.03.2017.
Ўқилди: 7174 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик