Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Ла лига. «Реал» 3 очкони қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Испания чвемпионатининг 29-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилди.

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус туфайли бўлса керак, Зидан шогирдлари бу баҳсда идеал ўйин намойиш қила олишмади. Шунга қарамай, маҳорат бобида рақибидан устун бўлган мадридликлар ўз ҳисобларини 3 очко билан тўлдириб қўйишди.

Франция терма жамоасига чақирилмай қўйганига анча бўлган Карим Бензема ўйиннинг 31-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Франциялик футболчи жарима майдончасига кираётган Карвахалга узатма берди ва Даниэль тўпни орқароққа қайтарди. Бензема 8-9 метрдан дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида "Алавес" бир эмас, икки эмас, нақ 3та яққол имкониятлардан фойдалана олмади. Ҳар учала вазиятда Дейверсонга бироз аниқлик, бироз тезлик ва бироз чаққонлик етишмади. Акс ҳолда, меҳмонлар "Сантьяго Бернабеу"дан очко олиб кетишлари мумкин эди.

Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида "Реал" қалтис ҳисобни ишончли ғалабага айлантиришди. Дастлаб Роналдунинг узатмасидан кейин Иско жарима майдончаси ёриб кирди ва ўткир бурчакдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Бэйл жарима зарбасидан ажойиб зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди ва Начо бош билан дарвозани ишғол қилди, 3:0.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 68тага етказди ва Ла лигада пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 29-тур
РЕАЛ МАДРИД – АЛАВЕС 3:0 (1:0, 2:0)
2 апрель, 19.15, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 1:0 – 31 Бензема, 2:0 – 85 Иско, 3:0 – 88 Начо.
Реал Мадрид – Касилья, Варан (Карвахаль, 11), Начо, Данило, Пепе, Модрич (Ковачич, 68), Кроос, Иско, Бэйл, Роналду, Бензема (Васкес, 81).
Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Тео, Эли, Феддаль, Мендес (Катаи, 75), Камараса (Сантос, 84), Ману Гарсия, Ибаи Гомес (Ромеро, 69), Токеро, Дейверсон.
Огоҳлантиришлар: Эли (17), Ману Гарсия (87).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:05, 02.04.2017.
Ўқилди: 10323 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.