«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳимоячи Фабиу Коэнтрау ҳақида гапирди.
«Коэнтрауга ишонаман. Сўнгги пайтларда жароҳатлар уни қийнаб қўйди. Фабиунинг «Реал»га кўп фойдаси теккан, у Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан. Аммо жароҳатлар унга жуда кўп панд берди. У қолиши керак. Умид қиламанки, янги мавсумда у биз билан бирга бўлади» - деди Зидан Marca хабарида.
Жорий мавсумда Коэнтрау Испания чемпионатининг 1 ўйинида майдонга тушган холос.